1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган
Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79.
janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим тизимидаги устувор вазифалар белгиланди
Туркистон вилоятидаги барча мактабларда таълим сифатини ошириш, Назарбаев заковат мактабларининг моделига мослаштириш, таълимга илғор усулларни киритиш йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов бошчилигида ўтган йиғилишда вилоятдаги таълим соҳасининг фахрийлари, эл оғалари, тажрибали педагоглар ҳамда таълим муассаси вакиллари иштирок этишди. Тадбирда Вилоят инсон салоҳиятини ривожланитириш бошқармаси “Таълимни ривожлантириш” маркази директори Тўлимбет Бақитжан мактабнинг инновациявий-экспериментал фаолиятини ташкиллаштириш ҳақида сўз юритди. Туркистон шаҳар химия-биология йўналишидаги Назарбаев заковат мактабининг директори Балқан Қасимов эса ўқув жараёнини илғор усуллар асосида мувофиқлаштириш ва таълим сифатини ошириш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Туркистон вилоят оқсоқоллар кенгашининг раиси Жарилқасин Азиретбергенов таълим соҳасидаги баъзи ислоҳотнинг муваффақиятсиз якунланганини айтиб, устозлар мартабасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Таълим сифатини ошириш учун биринчи навбатда кучли директор, иккинчидан, малакали ўқитувчи, учинчидан сифатли дарслик керак. Шулар бирлашганда билимли авлод етишиб чиқади. Шунингдек, ҳозирги кунда ўқитувчилар обрўси тушиб кетган. Ўқувчига бироз баланд овозда гапирилса, шикоятлар кўпаяди. Фарзанд тарбиясига ота-она ҳам, мактаб ҳам масъул, – деди у. Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгашининг раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, Вилоят таълим соҳаси касаба уюшмаси раиси Нишан Байғут ҳамда Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг вазифасини бажарувчи Амантай Ўсербаев ҳам ўз таклифларини баён этишди. Йиғилишга якун ясаган Сакен Қалқаманов таълим фахрийларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинишини таъкидлади. Шунингдек, Назарбаев заковат мактабига қабул қилинувчи туркистонлик ўқувчиларнинг сонини ошириш борасида ҳам ишлар олиб борилишини маълум қилди.
Майсара САФАРОВА, 2022-02-22, 22:11
400
Сўнгги янгиликлар
2024-04-24, 22:43
Кичик қишлоқнинг салоҳияти улкан 153
2024-04-23, 20:10
Номзод кўрсатилди 117
2024-04-23, 20:07
Чигирткага қарши кураш бошланди 104
2024-04-23, 20:06
Туркистонлик мерганлар – Осиё чемпиони 105
2024-04-23, 20:03
Париж олимпиадасига йўлланма олди 182
2024-04-23, 19:55
Тожикистондан – 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами 231
2024-04-22, 20:54
Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортни туризм йўналишига мувофиқ ривожлантириш таклиф этилди 85
2024-04-22, 20:53
Саксовулзорлар майдони кенгаяди 264
2024-04-22, 20:52
Қутқарувчилик – шарафли касб 89
2024-04-22, 20:51
Биз – биргамиз! 227
2024-04-22, 20:46
Сув тошқинидан зарар кўрганларга ёрдам 96
2024-04-21, 08:59
Ўзбекистондан – ''Меҳр карвони'' 235
2024-04-20, 03:00
Ҳамжиҳатлик зарур 164
2024-04-20, 02:52
Имтиёзли тоифалар қатори кенгайтирилади 454
2024-04-20, 02:51
Этноc ёшлари ва ватанпарварлик ғояси 144
Мавзуга оид янгиликлар
2024-04-20, 02:51
Этноc ёшлари ва ватанпарварлик ғояси 144
2024-04-11, 21:26
Муроджон Сайдалиев: ‘‘Таълим – узлуксиз изланиш...’’ 711
2024-04-06, 02:40
Балли, билимдонлар! 295
2024-04-02, 01:29
Аср мутафаккири – Хожа Аҳмад Яссавий 371
2024-04-01, 20:39
Билимдонлар аниқланди 957
2024-02-29, 03:08
Дунё олийгоҳлари Шимкент ёшларига мунтазир 1125
2024-02-19, 20:36
''Ўқувчилар саройи''да китоб совға қилиш акцияси ўтмоқда 1165
2024-02-17, 04:09
Ўқувчилар ҳуқуқларини эмас, мажбуриятларини билишса 1109
Манзилимиз:
16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган. Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.