26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят чемпионати ўтди

Тўлебий туманида Туркистон вилояти сув спорти турлари бўйича олимпиада захираларининг ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг биринчилиги ниҳоясига етди.
Мусобақада Туркистон, Кентов шаҳарлари ва Чордара ҳамда Тўлебий туманларидан спортчилар иштирок этди.
2007, 2008 ва 2009 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, елканли спорт, сузиш ва триатлон бўйича иштирокчилар тайёргарлиги текширилиб, куч синашди.
180 нафар спортчи 3000, 2000, 1500 ва 1000 метр масофага югурдилар. Шунингдек, ёш спортчилар узоқликка сакраш, оғир атлетика ва бошқа машқлар бўйича куч синашди.
Бугунги кунда Туркистон шаҳрида халқаро талабга мувофиқ эшкак эшиш базаси барпо этилмоқда. Ушбу спорт иншооти ишга туширилгач, Туркистонда республика, халқаро мусобақалар ўтказиш имконияти яратилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-03-15, 04:20 740
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.