26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқлардаги  муаммоларни  ҳал қилиш  – бош мақсад

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг  икки йил аввалги  Қозоғистон халқига  Мактубида  қишлоқ жойларида  фойдаланилмаётган сувлар ҳисобидан  сув омборларини барпо этиш масаласи  қўйилган эди. Шу ҳужжат асосида Саврон тумани Қорачиқ қишлоғида  Қоратовдан  оқиб келадиган  тошқин сувларни  жиловлаб,  сув омборида тўплаш мақсадида  лойиҳа  ишланиб,  тасдиқланди,  энди бюджетдан  моддий қўллов кутмоқдамиз. Лойиҳа амалга ошса,  Қорачиқ қишлоғидаги суви теранлаб кетган қудуқлар  ва  қишлоғимиз яқинидаги Чипон, Югнак каби аҳоли манзиллари ҳам обикор сув билан таъминланиши табиий. Давлат раҳбарининг жорий йилги Мактуби  жамиятимиз учун  аниқ ҳаракат режаси ва мақсадни  белгилаб берди. Биз – Қозоғистон фуқаролари, қайси соҳада  меҳнат қилишимиздан қатъий назар,  давлатимизнинг  тинчлик, тотувлик, тараққиётга қаратилган  сиёсатини  қўллаб-қувватлаб, баҳолиқудрат  ҳисса қўшмоғимиз даркор.

Ҳабибулла Азимов, “Турон” хўжалиги раҳбари, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, 2022-03-17, 01:58 396
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.