26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамиятда бирликни кучайтириш лозим

Президент Мактубида сиёсий ислоҳотларга кўпроқ эътибор қаратилиб,  Қозоғистон ҳар бир фуқаросининг манфаатларини кўзловчи, Янги Қозоғистонни барпо этиш ташаббуслари билан йўғрилган таъсирчан фикрларни ўзида мужассамлаштирган. “Халқ кўзи билан кўриб, қули билан ушлай оладиган   ўзгаришлар керак”, – дея таъкидлади Давлат раҳбари.
Январь воқеалари ҳақида теран фикрлар билдириб, олдимизда  Қозоғистон жамиятини янгиловчи  улкан ва мураккаб вазифалар турганлигини атаб ўтди. Президент ушбу ўзгаришларни ўз ваколатларини қисқартириш ташаббуси ила бошлади. Жамият бирлигини мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳокимиятга ва қонунлар устуворлигига ишончини орттирадиган аниқ вазифалар белгилади. Хусусан Миллий Қурултойни таъсис қилиш, унга барча ҳудудлар ва аҳоли қатламларининг вакиллари аъзо бўлиши, Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан Сенат депутатларининг сайланиши, маҳаллий бошқарув тизимини демарказлаштириш масалаларини илари сурди.
 Фуқароларнинг жамият бошқарув жараёнларида ҳаққоний иштирокини таъминлаш, жумладан сайлов тизимига ўзгаришлар киритишга доир вазифалар қўйди. Буларнинг барчаси  фуқаролар   сиёсий онги ошишига, жамиятда бирликнинг кучайишига имкон яратади.
Янги–Абай, Улитов, Алмати вилоятларини тузиш  таклифи вақтида халқ томонидан  қўллаб-қувватланиб, Шимкент шаҳрига республика миқёсидаги шаҳар мақоми ва Туркистон вилоятини тузиш   ташаббусларининг давомидир.
Президент Мактуби жаҳондаги мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазият палласида баён қилиняпти. Мамлакат раҳбарининг инқирозга қарши чора-тадбирлар борасидаги топшириқлари аввалдан айтиш қийин ҳозирги  вазиятлар шароитида дадил қадам ташлашимизга зўр туртки беради. “Вазият соат сари ўзгаряпти, аммо ваҳимага асос йўқ”, таъкидлайди Президент.
Мактубдаги Янги Қозоғистонни барпо этиш сари қадамларни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз кераклиги, ўз қобилиятларимиз ва имкониятларимизни умумий мақсад сари йўналтиришимиз зарурлиги тўғрисидаги фикрлар  онгимиз ва қалбимизга ижобий таъсир ўтказади.
Биз  асосий бойлигимиз – Қозоғистоннинг Мустақиллигини кўз қорачиғидай асрашимиз кераклиги, Янги Қозоғистонни барпо этиш йўлини танлаганлигимиз ва бундан оғишмаслигимиз алоҳида уқтирилди.
“Қоғозларда ёзилган муваффақиятларга ишонадиган замонлар борса-келмасга кетди”,  дейди Президент. Энди аниқ ишлар, аниқ натижалар талаб этилади. Ташқаридан ҳеч ким келиб бизга ёрдам бермайди.  Қозоғистон биздан бошқа ҳеч кимга керак эмас, унинг равнақидан биз – барча Қозоғистонликлар ва ҳар бир Қозоғистон  фуқароси манфаатдорлигини таъкидловчи Президентнинг сўзлари бизни келажакка ишонч ва мақсадлари сари шаҳдам одимлашга чорлайди.

Неъматжон Алметов, М. Ауэзов номли Жанубий Қозоғистон университетининг профессори, педагогика фанлари доктори, 2022-03-17, 03:33 353
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.