26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонни мадҳ этдилар

Туркистонда “Туркистон – Туркий оламнинг маънавий пойтахти” халқаро сайёҳлик танлови бевосита кўрсатувининг телевизион шакли суратга олинди.
Туркистон вилоятининг сайёҳлик бошқармаси ташаббуси билан йўлга қўйилган лойиҳада туркий тилли 5та давлатнинг санъат арбоблари иштирок этди.
Хусусан, таниқли хонанда, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист – Мирбек Атабеков, ўзбекистонлик актриса, хонанда ҳамда телебошловчи – Ситора Фармонова, машҳур хонандалар Амил Мамедов (Озарбайжон), Серен Узун (Туркия) ҳамда қозоқ миллий санъати тарғиботчиси Алексей Лодочников иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги шафелигида “Tourizm kz” телеканали уюштирган бевосита кўрсатув иштирокчилари Туркистон вилоятининг муҳим сайёҳлик масканларини автомобилларда томоша қилишди. Арслонбоб, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ва қадим Саврон, Ўтрор шаҳарчаларининг тарихидан воқиф бўлдилар. Шунингдек, “Карвон сарой” мажмуаси ва Оқмачитга боришди. Вертолётда “Сайрам-Ўгем” давлат миллий табиий истироҳат боғи ва “Ақсу-Жабағли” давлат табиий қўриқхонасини саёҳат қилишди.
Ушбу кўрсатув Қозоғистон Республикасининг ташқи ва ички туризмини тарғиб қилиш, туркий тилли давлатлар ўртасидаги муносабатлар, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида суратга олинди.  Таниқли санъаткорлар ўз мухлислари ва томошабинларини  маънавий пойтахтга таклиф қилишди.
“Rixos” меҳмонхонасининг мажлислар залидаги матбуот анжуманида тадбир иштирокчилари таассуротлари билан ўртоқлашиб, Туркистон минтақасининг табиати ва муқаддас қадамжолари сайёҳликни ривожлантиришга қулайлигини таъкидлашди.  Санъаткорлар лойиҳа доирасида “Карвон сарой” мажмуасида катта концерт беришди. Ташкилотчилар томонидан меҳмонларга турли номинациялар бўйича мукофотлар тақдим этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-03-31, 04:08 314
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.