26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳолининг турмуш даражаси – иқтисодиёт кўзгуси

Қозоғистонда аҳолининг даромадларини оширишга 197 млрд. тенге сарфланади

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йилги республика бюджетини аниқлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган жами харажатлар 197 млрд. тенгени ташкил этади. Бу маблағлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун микрокредитлар ажратиш, ижарага бериладиган уй-жой учун тўловнинг бир қисмини субсидиялаш ва аҳолининг даромадларини оширишга қаратилган бошқа муҳим чора-тадбирларга йўналтирилади.
238 млрд. тенге озиқ-овқат хавфсизлиги чора-тадбирларига сарфланади.
– Қўшимча маблағлар қишлоқ хўжалигини субсидиялаш, баҳорги экиш ва ҳосил йиғим-терими учун имтиёзли кредитлаш ҳажмини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги бошқа масалаларни ҳал этишга йўналтирилади, – деди Ерулан Жамаубаев.
Унга кўра, минтақаларни  ривожлантириш учун жами 476 млрд. тенге қўшимча харажатлар йўналтирилади.
Қўшимча маблағлар, шунингдек, тенгенинг қадрсизланиши туфайли ижтимоий нафақаларни индексация қилишни ҳам назарда тутади. Бу 110 млрд. тенгедан ошади, –  деди Е. Жамаубаев.
Вазирнинг таъкидлашича, бюджет даромадлари 15,8 трлн. тенге ёки ички ялпи   маҳсулотнинг 17,3 фоизини ташкил қилади.
– Бюджет тақчиллиги аввал тасдиқланган даражада сақланиб қолди. Режалаштирилган барча чора-тадбирлар иқтисодиёт ва минтақаларни ривожлантиришга туртки бериши, даромадлари ўсишини таъминлаши ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириши керак, – деди у.

Рrimeminister.kz, 2022-04-07, 03:35 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.