26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақаларни яқинлаштирган маданият кунлари

Ақтўбе вилоятининг Туркистон вилоятидаги Маданият кунлари доирасида Т. Ахтанов номидаги Ақтўбе вилоят драма театри санъаткорлари ижросида “Ер Едиге” этно-фольклор тарихий драмаси томошабинларга тақдим этилди. Спектаклни томоша қилишга Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, Ақтўбе вилояти ҳокими Ўнгдасин Ўразалин, театр мухлислари ташриф буюришди.
Олтин Ўрда хонлигининг тарихи, миллат қаҳрамонлари гавдалантирилган саҳна асари томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Ватанга муҳаббат, фидойилик, омонатга содиқлик, бирлик ва тотувликни тараннум этган саҳна асарини завқ билан томоша қилган ҳамюртларимиз уйларига катта таассурот билан қайтишди.
Пьеса муаллифи – “Дарин” давлат мукофоти лауреати Светқали Нуржан, саҳналаштирувчи режиссёри – халқаро фестиваллар лауреати Данияр Базарқулов, режиссёри – санъат магистри Алмат Шарипов. Ғ. Жубанов номидаги вилоят филармониясининг қозоқ камера хори ва “Арайли Ақтўбе” фольклор дастаси асарни ўз мусиқалари билан янада жозибадор этишган.
Едиге ролини Мейирбек Шакенов, Тўхтамиш хоннинг ролини таниқли артист, ҚР “Маданият соҳаси аълочиси” Мағзом Бақитжанов гавдалантирди.
Спектаклни томоша қилган Ақтўбе вилояти ҳокими Ў. Ўразалин Туркистоннинг тарихий аҳамиятига тўхталди:
– Туркистон шаҳрининг равнақига ақтўбеликлар ҳам муносиб ҳисса қўшиб, ажойиб бинони ҳадя қилди. Туркий оламнинг бешиги ҳисобланган Туркистонда икки кун давом этган Ақтўбе вилоятининг Маданият кунлари якунига етди. Бугун томоша қилган спектаклнинг бош қаҳрамони Едигенинг Ватанга муҳаббати бизга ҳамон ибрат вазифасини ўтамоқда.
Икки кун давом этган маданият кунлари Туркистон шаҳридаги “Конгресс холл” саройида “Салом, Туркистон!” катта концерти билан якунланди. Бу ерда ақтўбелик рассомларнинг кўргазмаси ҳам уюштирилди.  
Икки минтақа ўртасидаги алоқаларни янада жипслаштирган маънавий карвонга туркистонликлар миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-19, 03:01 615
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.