26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яхши ном – бардавом умр

Уни Шерим Қарарулининг тадбиркорлик фаолияти билан элга танилган фарзанди, “Атамекен корпорацияси” МЧБ раҳбари, Мурат Тўлтебаев барпо этиб, юрт манфаати учун фойдаланишга топширди. Боғнинг очилиш маросимида Туркистон вилояти Жамоатчилик кенгаши раиси Байдилда Жилқишиев, давлат арбоби Асқар Мирзахметов, вилоят фахрий фуқароси Абилқасим Дўсболов сўзга чиқиб, қишлоқ аҳолисини шодиёна билан қутлашди ва унинг рамзий тасмасини қирқишди.
Тадбир аввалида аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Боғнинг очилиш маросимида иштирок этган оқсоқоллар Сарқирама қишлоғини ободонлаштиришга улкан ҳисса қўшган Шерим Қарарулининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб, хотираларини ўртоқлашди.
Қозоғистон эстрадаси юлдузлари Нурлан Ўнербаев, Гулнар Сиқимбаева, Алтинай Жўрабаева ҳам қишлоқ аҳлини оромгоҳнинг очилиши муносабати билан қутлаб, концерт дастурида иштирок этишди. Шерим Тўлтебаевнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган виделавҳа ҳам намойиш этилди.
Смета қиймати 700 миллион тенгега қад ростлаган истироҳат боғининг қурилиши якунланди. Унинг майдони 1,5 гектардан иборат.
Сарқирамаликларнинг севимли ҳордиқ масканига айланадиган боғда хиёбонлар, фавворалар, тунги чироқлар, сарҳовузлар, очиқ тамаддихона ва дам олиш жойлари мавжуд.             

Б. РЎЗИМАТОВА, 2022-05-05, 03:18 380
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.