26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқитувчилар танқислиги барҳам топади

Туркистон шаҳридаги “Ақжайиқ” мусиқа мактабида ўқитувчилар танқис ҳудудларга илғор педагогларни жалб этиш мақсадида республика тадбири ўтди.
Учрашувни вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари ўринбосари Ардақ Садиқова очиб, олиб борди.
Мазкур йиғилишда ҚР Таълим ва фан вазирлиги, мактабгача ва ўрта таълим қўмитасининг педагогикавий захиралар билан ишлаш департаменти раҳбари А. Дюсембаева, Алмати, Манғистов, Атиров вилоятларининг таълим бошқармалари вакиллари ва бошқалар сўзга чиқиб, янги дастурни муҳокама қилишди.
Мазкур дастурдан кўзланган мақсад – мамлакатимизнинг Алмати, Атиров, Манғистов ва Туркистон вилоятларининг ўқитувчилар етишмайдиган ҳудудларига илғор педагогларни жалб қилиш эди. Сифатли таълим беришдаги муаммо – бу айниқса, қишлоқларда малакали ўқитувчиларнинг етишмаслиги.
Туркистон вилоятида туғилиш кўрсаткичи юқори. Ҳозирда вилоят ҳудудларидаги таълим муассасаларига 240 нафар ўқитувчи керак. Хусусан, рус тили ва адабиёт фани муаллимига – 54, математика фанига – 30, инглиз тили бўйича – 22, физика фани учун – 12, кимё фани учун – 12, тарих фани учун – 13 ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари учун 13та бўш ўрин мавжуд.
Педагоглар танқислиги Жетисай – 34, Байдибек – 33, Қазиғурт – 24, Тўлебий – 24 ва Мақтаарал – 20 туманларида қайд этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-05, 03:21 516
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.