26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ислоҳотлар халқ фаровонлиги учун

Қозоғистон Президенти раислигида Ислоҳотлар бўйича Олий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтди. Кун тартибида 3та масала кўриб чиқилди.
Алмати агломерациясини ривожлантириш масаласи билан бошланди. Сув хўжалигини ривожлантиришга оид иккинчи масала юзасидан Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешов сўзга чиқди.
Давлат раҳбари вазирнинг маърузасини тинглаб, Марказий Осиё минтақасида сув муаммоси доимо долзарб бўлиб келганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу соҳадаги вазият ёмонлашиб, ҳатто дунёвий муаммога айланиб бормоқда.
– Қурғоқчилик тез-тез содир бўлмоқда, бунга
дун­ё­вий исиш билан бирга табиий (иқлим ўзгариши), сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш амалиётидаги салбий оқибатлар сабаб бўлиши мумкин. Иқлим ўзгариши муаммоси Қозоғистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Колумбия иқлим мактабининг Ер институти тадқиқотига кўра, Тянь-Шань тоғларида ёғингарчилик камайиши хавфи мавжуд.
Бу суғориладиган экинлар ва яйловлар учун чучук сувнинг камайиб кетишига олиб келади. Йилдан йилга тоғлар бошидаги қор миқдори камайиб бормоқда. Олимлар яқин йигирма йил ичида қор янада тезроқ эришини башорат қилмоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Президентнинг таъкидлашича, ташқи сув оқимининг қисқариши сувдан самарасиз фойдаланиш натижасида янада кучаймоқда. Унинг фикрича, сув захиралари устидан давлат мониторингини кучайтириш зарур.
– Оқава сув ва сув омборларини мониторинг қилиш учун 800 та гидрологик станция керак. Давлат сув кадастри мавжуд эмас. Натижада сув захираларининг миқдори ва сифатини мониторинг қилиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларининг сув таъминотини аниқлаш имконини бўлмаяпти, – деди Президент.
 Қасим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, сувдан фойдаланиш соҳасида идоралараро мувофиқлаштириш тизимининг етарли эмаслигини айтиб, мутасадди вазирлик ва қўмиталарни танқид қилди. Давлат раҳбари сув инфратузилмаси турли давлат органлари томонидан бошқарилаётгани ва сув захиралари бўйича самарасиз сиёсат олиб борилаётганини таъкидлади.
– 2015 йилда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ташкил этилган Сув хўжалиги кенгашининг мажлиси фақат бир марта ўтказилган. Бироқ, бу кенгаш нафақат Мажлиснинг органи бўлиши, балки ўз самарасини кўрсатиши, қарорлар қабул қилиб, уларнинг ижросини таъминлаши керак. Ҳозир бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган эсада, соҳадаги вазиятни тиклаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар кўрилмаяпти. Бу Қозоғистоннинг трансчегаравий дарёларда сув тақсимоти масаласи бўйича музокаралардаги заифлиги билан боғлиқ. Кучли ички сув сиёсатисиз қўшни давлатлар билан тегишли сув дипломатиясини йўлга қўйиб бўлмайди, – деди Президент.
Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Асет Ерғалиев, «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Президиуми раиси Раимбек Баталов бу масалада фикр-мулоҳазаларини билдириб, Президентнинг мустақил маслаҳатчиси Сума Чакрабарти «Янги иқтисодиёт» мавзуида маъруза қилди.
Президент таъкидлаганидек, мисли кўрилмаган дунёвий муаммолар амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатни тўлиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
– Биз мақсадларимизга эришишимиз учун йўлимизни ўзгартиришишмиз керак. Шу боис лойиҳада нафақат умумий йўналиш ва шиорлар, балки аниқ йўналишлар, янги услублар лойиҳаси ҳам кўрсатилиши муҳим. Бундан ташқари, ҳал қилиниши керак бўлган қатор муаммолар мавжуд. Ҳар бир соҳада амалга ошириладиган иқтисодий ислоҳотларнинг рўйхати ва уларнинг мақсадлари кўрсатилиши керак. Лойиҳада технологик замонавийлаштириш ва инновация усуллари ҳам кўрсатилишиш шарт. Янги вазиятда инновациявий сиёсат қандай бўлиши керак? Афсуски, бу масала бўйича аниқ таклифлар йўқ. Иккинчидан, лойиҳада «Самруқ-Қазна» ва «Байтерек» холдингининг роли белгиланиши керак. Булар ҳам иқтисодиёт, ҳам давлат сиёсати учун жуда муҳим мавзулардир. Шундай экан, барча иқтисодий сиёсатларнинг самарадорлиги уларнинг фаолиятига боғлиқ, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Президент таклиф этилаётган ёндашувларни маъқуллаб, муҳокама натижаларини инобатга олган ҳолда ҳужжатни қайта ишлашни топширди.          

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2022-05-06, 23:34 292
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.