26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчага туркий оламда таниқли арбоб номи берилади

Туркистоннинг Маъмурий-тадбиркорлик марказидаги 30-кўчага туркий оламда таниқли арбоб Аднан Мендерес номи берилади. Бу ҳақда анжуман доирасида ўтган тадбирда  Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди ва тарихий шахс ҳақида гапириб, қардош Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганини таъкидлади.
– Бугун биз қозоқлар ва турклар ўртасидаги маънавий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган йиғилишда учрашяпмиз. Ўтган асрнинг 50 йилларида юртдошларимизга ғамхўрлик кўрсатган, уларнинг Покистондан Туркияга кўчиб келишига ҳисса қўшган Аднан Мендерес номини қайта тиклаш икки давлатнинг умумий манфаатларига тўғри келади, деб ҳисоблайман.
Сиёсатчи, Туркия Республикасининг собиқ Бош вазири Аднан Мендерес 1950 йилларда қозоқларнинг Туркияга кўчиб бориб жойлашишига ёрдам берган ва қарийб тўрт йил давом этган кўчириш жараёнини қўллаб-қувватлаган. Тарихий шахснинг 1952 йилдаги қароридан сўнг қозоқлар Покистондан Туркияга кўча бошладилар. Покистондан қозоқларнинг биринчи оқими 1952 йил сентябрда, охирги оқими эса 1956 йилда Туркияга етиб келди.

2022-05-12, 02:59 290
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.