26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муаллимга тил теккизманг! акс ҳолда 91890 тенге жарима тўлайсиз

“Педагог мақоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, энди кимда-ким устозларни ҳақорат қилса, 30 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳолат такрорланса, ундай шахсга 40 ОҲК миқдорида жарима солинади. Бу ҳақда Туркистон вилоят таълим соҳаси сифатини таъминлаш департаменти раҳбарининг ўринбосари Жанар Қасимова брифингда маълум қилди.
Ўтган йили устоз-муаллимлардан ушбу департаментга 21та шикоят тушган, натижада 12 нафар шахс жавобгарликка тортилган.
– Ўқувчи устозини ҳақорат қилса, унинг ота-онаси жарима тўлайди. Қонунда, шунингдек, муаллим одоби бўйича кенгаш хизмати, устоз-муаллимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари кўзда тутилган. Яна бир масала, карантин вақтида ўқиши тўхтатилган 1-, 8-, 10-синф ўқувчилари учун 26 майдан 17 июнгача ёзги мактаб машғулотлари уюштирилади, – деди Жанар Сатибалдиқизи.
Унинг гапларига қараганда, битирувчиларнинг ижарага олинган автоуловлар билан сайрга чиқишига, байрам дастурхонларини уюштиришга йўл қўймаслик зарур. Жумладан, маблағ сарфини тақозо қилувчи аниматор ва артистларни битирув кечасига таклиф этмаслик, ўқитувчиларга совғалар учун маблағ йиғмаслик тўғрисида мактаб раҳбарларига департамент томонидан тушунтириш хатлари жўнатилган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-05-16, 23:57 137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.