26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Референдумда қатнашиш – фуқаролик бурчимиз

Маълумки, Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йил 5 июнда Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан умумиллий референдум ўтказишни белгилади.
Мазкур референдум – ҳокимиятнинг ёрқин намунаси, ҳар бир қозоғистонликнинг ўз фуқаролик муносабатини билдириш орқали Янги Қозоғистонни барпо этишга бевосита ҳисса қўшаётганлигининг ёрқин кўринишидир. Давлат раҳбарининг Янги Қозоғистонни, Иккинчи Республикани қуриш ғоясининг референдум ўтказишдан бошланиши айни муддао ва тарихий воқеадир. Сабаби, бу мамлакатимизда 27 йил ичида ўтказилган иккинчи референдумдир. Конституцияга киритилган аввалги ўзгартиришлар Парламентда муҳокама қилиниб, жорий этилаверган. Галдаги референдумнинг тарихий аҳамияти шундаки, у миллат тақдири билан боғлиқ масалаларни халқ муҳокамасига қўйиб, демократик асосларни қарор топтириш ва халқнинг давлат бошқарувидаги бевосита иштирокини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда вилоятимизда референдум ўтказиш юзасидан Жамоат штаби ташкил қилиниб, унга раислик қилиш каминага юкланди. Мазкур штабга нодавлат ташкилотлар, зиёлилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, сиёсий партиялар (“АмаNат”, “Ақжўл”, “Ауыл”) вакиллари, жамоат арбоблари, ёш мутахассислар, вилоят маслаҳати депутатлари, давлат идоралари вакиллари, олий ўқув юрти ректорлари, этномаданият бирлашмалари, таълим соҳаси вакиллари ва блогерлар киритилди. Жами – 58 киши.
Шу муносабат билан вилоят Жамоат штаби раиси сифатида Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга тўхталиб ўтсам.
Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида 914та сайлов участкаси, 1 миллион 163 минг сайловчи мавжуд. Конституциявий ислоҳотларни сайловчиларга тушунтириш – штаб фаолиятининг асосий йўналишидир.
Бугунги кунда Бош Қомусимизда 99та модда бор. Референдумда 33та моддага ўзгариш киритиш кўзланган. Бу Конституциянинг учдан бир қисми демак. Конституциявий ислоҳотлар барча давлат бошқарув шаклини тубдан ўзгартиришга йўналтирилган. Бу борада Президент қозоғистонликларга йўллаган Мактубида: “Тузатишлар “суперпрезидентлик” бошқарув шаклидан Парламент ва ҳисобдор Ҳукуматга эга Президентлик республикага тубдан ўтишни назарда тутади”, деган эди. Давлат раҳбарининг фикрича, Конституциявий ислоҳот ҳокимликнинг вакиллик тармоғини сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Уюшқоқ ва мувозанатли тизимни такомиллаштиради. Парламент ва барча даражадаги маслаҳатлар фаолиятини кучайтиради. Шунингдек, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги  иштироки кенгайтирилиб, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш дастаклари такомиллаштирилади.
Натижада ҳокимлик йўналишлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мақбул мувозанати шаклланади, давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқот йўлга қўйилади.
Ўз навбатида “суперпрезидентлик” бошқарувдан бутунлай воз кечиб, президентлик республика шаклига ўтиш мақсадида қуйидаги ўзгаришларни киритиш, яъни Қозоғистон Республикасининг Президенти фаолияти даврида сиёсий партияга аъзо бўлмаслиги, Президентнинг яқин қариндошлари давлат сиёсий ташкилотлари, квазидавлат шўъба тузилмаларига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини олиб ташлаш, Тўнғич Президентнинг Президентликка чексиз тавсия қилиниш ҳуқуқини олиб ташлаш, Тўнғич Президентнинг ўзгаришсиз қолган Мустақил Қозоғистоннинг асосчиси сифатидаги мақомни олиб ташлаш (Конституцияда “Элбоши” ва “Тўнғич Президент” термини йўқ), Президентнинг вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳокимлари қарорларининг кучини бекор қилиш ёки қўлланилишини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш ваколатларини олиб ташлаш, Президент Сенатнинг 15 депутатини эмас, балки 10 депутатини тайинлаш, унинг беш нафарини Қозоғистон халқи Ассамблеяси тавсия қилиши бўйича, Президент вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳокимларини маслаҳатларнинг барча депутатларининг розилиги билан муқобил асосда (камида икки номзод кўрсатиш орқали) тайинлаш, Президентнинг туман, шаҳар, қишлоқ округи ҳокимларини лавозимидан озод қилиш ваколатини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳокимликнинг қатор ваколатини қайта тақсимлаш юзасидан Президент вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳокимларини маслаҳатларнинг барча депутатларининг розилигини олган ҳолда муқобил асосда (камида икки номзод кўрсатиш орқали) ва Конституциявий Суд раиси, Олий Суд Кенгаши раисини Президент Парламент Сенатининг розилиги билан тайинлайди.
“Давлат котиби” институти “Давлат маслаҳатчиси” институти сифатида қайта ташкил этилади, у ички сиёсат масаласи юзасидан таклиф ва тавсиялар беради.
Энди Парламентнинг роли ва мақомига тўхталсак, Мажлис илгари қонун лойиҳаларини муҳокама қиладиган ва маъқуллайдиган бўлса, энди қонунларни қабул қилади. Унинг таркиби 107 депутатдан эмас, балки 98 депутатдан иборат бўлади. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Мажлисдаги квотаси бекор қилинади.
Сенат илгари қонун қабул қилган бўлса, энди қонунларни маъқуллайди ёки рад этади.
Мажлис депутатлари аралаш сайлов усули асосида ташкил қилинади: унинг биринчиси, мутаносиб вакиллик тизими бўйича сайланади, иккинчиси, бир мандатли ҳудудий сайлов округлари бўйича сайланади.
Республика бюджети ижросини назорат қилиш бўйича ҳисоб-китоб қўмитаси Олий аудиторлик палатаси сифатида қайта ташкил этилади. Олий аудиторлик палатаси раиси Мажлисга йилига икки марта ҳисобот беради.
Сайловчиларнинг бир мандатли ҳудудий сайлов округи бўйича сайланган Мажлис депутатларининг мандатини қайтариб олиш имконияти пайдо бўлади.
Президент Сенатнинг 15 депутатини эмас, балки 10 депутатини тайинлайди. Унинг беш нафари Қозоғистон халқи Ассамблеяси тавсиясига кўра тайинланади.
Конституциявий қонунлар Парламент палаталарининг қўшма мажлисида, камида икки ўқишда қабул қилинади.
Аҳолининг ҳаёти ва соғлиги, конституциявий тузумга, жамоат тартибига, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солувчи вазиятларга тезкор чора кўриш мақсадида Ҳукуматнинг қонун чиқариш ташаббуси билан киритиладиган қонун лойиҳалари Парламент палаталарининг қўшма мажлисида жадал кўриб чиқилади. Уларни кўриб чиқиш чоғида Ҳукумат қонун кучига эга бўлган вақтинча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлатни бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида ер ва ер ости, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий бойликлар халққа тегишли экани тўғрисидаги меъёр аниқ ва қатъий белгилаб қўйилган. Мулкка эгалик ҳуқуқи халқ номидан давлат томонидан амалга оширилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги қонунга Конституциявий мақом ва кафолатлар берилган. У ўз фаолиятида Конституциявий Судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик қилишда айбдор деб топилган киши суд акти асосидагина мажбурий меҳнатга йўлланади. Ўлим жазоси эса тақиқланади.
Умуман олганда, бу ўзгартиришлар халқнинг кўп йиллик талаб-истаклари асосида пайдо бўлгани аниқ. Ислоҳотлар халқимизга давлат бошқарувида кенг имкониятлар яратиб беради. Шундай экан, мамлакат тақдирига бевосита боғлиқ қарорлар қабул қилинаётган даврда Давлат раҳбари белгиланган вазифаларни юксак даражада бажаришга, Янги Қозоғистонимиз, Иккинчи Республикамизнинг тамал тошини қўйишда, Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш орқали давлатимизнинг тараққиёт йўлини янгилашда жонбозлик кўрсатайлик! Янги Қозоғистонни бирга равнақ топтирайлик!

2022-05-18, 02:12 235
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.