26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент мактуби – юксалишга даъват

 Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг жорий йил 16 мартдаги Қозоғистон халқига Мактуби кўплаб янгиликларга бой бўлди. Президент “Январь воқеалари” сабабларига атрофлича тўхталиб, эл-юрт тинчлигини бузган ва жамоат хавфсизлигига путур етказган тўқнашувлар энди ҳеч қачон такрорланмаслигини айтди.
Мактубда давлат ва ноҳукумат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти, фуқаролик жамият институтларининг тизимли равишда янгиланиши зарурлиги айтилди. Ислоҳотларни тайёрлаш ва уларни жорий этишда жамоат ташкилотлари ва фаолларни жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Барча миллий лойиҳалар очиқ муҳокама қилинади, дейилди.
Шунингдек, Мактубда айтилишича, Президент ўз ваколатларини қисқартиради ва Парламентнинг ролини кучайтиради. Бундан кейин Давлат раҳбарининг яқин қариндошлари ҳокимият ва квази-шўъбаларда раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайдилар. Халқ ишончини қозонган депутатларга юксак масъулият юкланади. Сайловчиларга халқ ишончини оқламаган депутатларнинг мандатини қайтариб олиш ҳуқуқи жорий этилади.
Давлат раҳбари халқни якдиллик билан Янги Қозоғистонни барпо этишга чорлади. Янги Қозоғистонда авторитар сиёсий тизим эмас, балки демократик сиёсий тизим устувор бўлиши керак. Халқ ва ҳокимият орасидаги очиқ мулоқот, танқидий фикр-мулоҳазалар мавжудлиги фойдадан холи эмас, албатта.
Азалдан раҳнамосини ҳурмат қилиб, сиёсатини амалда қўллаб келган халқмиз. Бирликни мустаҳкам шиор билиб, онг-тафаккуримизга сингдириб ўсган авлодмиз. Шунинг учун бу йўлда ҳам улкан муваффақиятларга эришишимизга ишончим комил.

Улдана ЎРАЗБАЕВА, Оқсувкент қишлоғидаги 93-сонли Абилайхон номли мактаб директори. Сайрам тумани, 2022-05-18, 02:16 554
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.