26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсадлар улуғ, ишонч мустаҳкам

Дунёда авж олаётган қуролланиш пойгаси, экологик муаммолар таҳдид солиб турганига қарамай, Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев раҳнамолигида халқимизнинг бутун куч ва салоҳияти ягона улуғ мақсад – Янги Қозоғистонни барпо этишга йўналтирилди.
Янги Қозоғистон “Инсон қадри устувор жамият ва халқ овозини тинглайдиган давлат” деган эзгу ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган бу улуғвор мақсад халқимизни янгидан ­янги марралар сари руҳлантирмоқда.
Инсон ўз тақдирини олдиндан билмайди, аммо қаерда рўшнолик кўрса Яратганга шукур қилади, тинчликка қалқон бўлиб турганларни алқайди. Қолаверса, юртимизда хотиржам, баҳамжиҳат яшаётган юздан ортиқ миллат ва элатлар бирдамлигининг узоқ тарихий илдизлари мавжуд. Минг йилликлар мобайнида Буюк Ипак Йўлида бўлган мамлакатимиз савдо-сотиқ, маданият, илм-фаннинг маркази ҳам саналган. Бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзга халқлар маданияти ва динини ҳурматлаш, хушмуомалалик каби ижобий фазилатлар ҳар томонлама шаклланган. Шу боис турли урф-одат ва анъаналар бақамти ривож топиб келган. Биринчидан, халқлар бирлиги бош Қомусимизга бағрикенглик тамойили сифатида киритилган, иккинчидан, миллатлар такомили ва равнақига кенг имконият яратилган. Шунинг натижаси ўлароқ, юртимиздаги турли миллат вакиллари мустақилликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий-демократик давлат тамойилига мос фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Давлатимиз раҳбари эл бирлигини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХ сессияси «Эл бирлиги – янгиланган Қозоғистоннинг таянчи» деб номланди. Ушбу тадбирда ҚҲА аъзоси сифатида иштирок этганимдан мамнунман. Унда Президент бошқа этнос вакилларининг мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасинин давлат тилида тарғиб этувчи оммавий ахборот воситаларини имкон қадар қўллаб-қувватлашни топширди.
Дарҳақиқат, бирлик – тинчлик таянчи. Бирлик бор жойда инсон қадри улуғланади. Бунинг учун биз, аввало, Ватанимизда мустаҳкам қарор топган тинчлик­ – осойишталик, яратилаётган кенг имкониятларнинг қадрига етишимиз зарур. Айни пайтда улардан самарали фойдаланган ҳолда, бутун куч-­ғайрат ва иқтидоримизни аямай, эл­-юртимизнинг бугуни ва эртанги кунининг янада фаровон, янада тўкин ва осуда бўлиши учун садоқат билан хизмат қилишимиз керак. Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Ҳар йили апрель ойида юртимизда ҚХАнинг сессияси ўтади. Буни ҳам ички ва ташқи сиёсат омиллари бирлашадиган муштарак ҳодиса сифатида қабул қилиш мумкин.

Ғанишер РАИМҚУЛОВ, Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2022-05-18, 04:48 215
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.