26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахриддин Қоратоев: ''Референдумда барчага ибрат бўлайлик!''

“Жанубий Қозоғистон” газетаси жонкуярлари ва фидойиларининг сони йилдан-йилга ошмоқда. Бунинг нақадар тўғрилигига “Янги Қозоғистонни барпо этишда этнооммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзуида яқинда ўтган конференцияда яна бир бор амин бўлдик.
Айниқса, тадбирда ҚР Парламент Мажлиси депутати, газетамизга 2004-2006, 2015-2016 йилларда раҳбарлик қилган Фахриддин Қоратоевнинг иштироки жамоамиз ходимларини янада руҳлантирди.

Минбарга таклиф этилган халқ ноиби ҚХАнинг 29 апрелдаги сессиясида мамлакат раҳбари Қ. Тўқаевнинг жорий йил 5 июнда Конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан референдум ўтказишни эълон қилганини маълум қилиб, жамиятда сиёсий ислоҳотларнинг ўтказилиши давр тақозоси эканини таъкидлади. – Бу ўзгаришлар ким учун? Албатта, қозоғистонликлар учун. Шунинг учун барчамиз ҳаётимиздаги улкан тарихий жараёнда фаол иштирок этайлик, – дея анжуман иштирокчиларига мурожаат қилди депутат.
– Бош Қомусимизнинг учдан бир қисми янгиланади, – деди у. – Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси жамиятимизда рўй бераётган сиёсий ўзгаришлар моҳиятини тўғри тушуниб, Янги Қозоғистонни барпо этишда фаол иштирок этиши зарур.
Кўзда тутилган ислоҳотларнинг мақсади – “суперпрезидентлик” бошқарувидан бутунлай воз кечиш, кучли парламентга эга президентлик республика шаклига ўтишдир. Шунингдек, янги Конституцияда давлатни бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида ер ва ер ости, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий бойликларнинг халққа тегишли экани тўғрисидаги меъёр аниқ ва қатъий белгиланади.  
Депутат мазкур тадбирга ташриф буюрган туркистонлик газета фидойиларининг обунани ташкил қилишдаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолаб, барчани улардан ибрат олишга чақирди. Айниқса, унинг: “Газета – жамиятимизнинг кўзи, юраги ва қалбидир”, деган сўзлари кўплаб юртдошларимиз учун ибратга лойиқ фикр бўлди.
– Газета тарихига назар солсак, унинг адади сезиларли даражада камайган ва кўпайган даврлар бўлган, – деди Фахриддин Қоратоев. – Хонадонларни, корхона ва муассасаларни оралаб, ташкилот ва идораларга бориб, унинг ададини 16 мингдан оширишга муваффақ бўлдик. Дарвоқе, “Жанубий Қозоғистон” – ўзбек этноси вакиллари учун “Егемен Қазақстан”, “Казахстанская правда” каби нуфузли ҳамда қадр-қимматга эга нашр. Чунки, унинг саҳифаларида Президентимизнинг Фармонлари, Мактублари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, Парламент томонидан қабул қилинаётган янги Қонунларга бағишланган мақолалар чоп этилади. Ушбу маълумотларни она тилида ўқиш ва ўзлаштириш учун муштарийларга барча имкониятлар яратилган.  
Қозоғистондаги ўзбек этноси вакиллари Янги Қозоғистонни барпо этишда пешқадам бўлсин, дегим келади. Давлат тилини ўрганишда бошқалар биздан ибрат олсин. Оқсоқолми, журналистми ёки оддий ишчими, референдумда якдиллик билан иштирок этиб, барчага ибрат бўлайлик! Сўзимни қуйидаги шеърий мисралар билан якунламоқчиман:
Аё кўнглим, жонинг бўлсин омонда,
Хушёрлигинг мастлар билмаса, билмас.
Қадрдонлар қадринг билсин жаҳонда,
Қадрини билмаслар  билмаса, билмас.
Тақдир сенга насиб этмиш навони,
Сен мудом сайр айла ўшал дунёни.
Юлдузлар юз ювган зилол дарёни,
Хазон хору хаслар билмаса, билмас.
Боғингда очилмиш оташин гуллар,
Гул эмас муҳаббат шарори улар.
Оташ, алангани ёнганлар билар,
Лаҳзалар, нафаслар билмаса, билмас...
– Ҳа, ҳозир Нур-Султан шаҳрида, Парламент Мажлиси депутати сифатида фаолият юритаётган Фахриддин Қоратоев “Жанубий Қозоғистон” газетаси билан доимий алоқада, – деди газета бош муҳаррири А. Сотволдиев. – Жумладан, ўтган йили унинг ёрдамида “Қазпошта” ҲЖ билан тузилган шартнома асосида газетамизнинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида тарқатилишига эришдик. Бу газетамиз нуфузини ошириб, бошқа вилоятларда ҳам муштарийлар сонининг кўпайишига имконият яратди.
А. Сотволдиев таҳририят номидан Фахриддин Қоратоевга миннатдорчилик билдирди ва келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2022-05-19, 04:34 376
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.