26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Интизом – ютуқ калити

Самбочи Мўлдир Бейсембаева 1996 йилдан буён кураш турлари устаси эканлигини исботлаб келмоқда. У 2004 йилда Туркистон шаҳрининг “Йил одами” деб эътироф этилган. Спорт билан 4-синфдан буён шуғулланади. Салкам 26 йил ичида 7 карра мамлакат чемпиони, Қозоғистон Республикаси спорт устаси бўлди.
– 1986 йил 14 июнда Туркистон шаҳрида туғилганман. А. Байтурсинов номидаги мактабда таҳсил олдим. Самбо ва дзюдо билан 10 ёшимдан шуғулланаман. Мураббийим ва ҳаётдаги устозим – Абдусодиқ Халиллаев. 2004-2008 йиллари Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг спорт ва санъат факультетида таҳсил олдим. Спорт ривожига ҳисса қўшаётган хотин-қизлардан бириман. Муваффақиятларга эришиш учун спорт залларида тинимсиз машқ қилмоқдамиз, – деди Мўлдир Тастанбекқизи.
Бугунги кунда Мўлдир Абдисалан Нурмаханов номидаги олимпиада захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳамда “Ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича олий спорт маҳорат мактаби”да мураббий.
Самбодан Туркистон вилоят ўсмир қизлар жамоаси бош мураббийи шогирдлари ҳам юксак марраларни забт этаётганини таъкидлади. Улар мамлакат ва Осиё чемпионатлари ғолиблари – Улбўлсин Адилова, Шўлпан Алтинбек, Шаҳноза Абдуқодирова, Симбат Ермекбай ва бошқалар. 20 нафарга яқин полвонни тарбиялаган М. Бейсембаева машқ давомида темир интизомни талаб қиладиган талабчан мураббий эканлигини яширмади.

Н. КЕНЕСБЕКОВ, 2022-05-19, 22:25 283
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.