26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хайрия тадбирлари давом этади

Тулкибош туманидаги “Қарлиғаш” болалар боғчасида Болалар йилига бағишланган хайрия тадбирида туман ҳокими Н. Байғут, маслаҳат котиби С. Сейсенбаев, Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг тарбия ва қўшимча таълим бериш бўлими раҳбари М. Маханбетов, туман инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Е. Қадирбек, туман маслаҳати депутатлари ва ота-оналар иштирок этишди.
Даставвал, туман ҳокими Н. Байғут барчани байрам билан қутлаб, жамоага миннатдорчилик билдирди.
Ёш авлод маънавиятини шакллантириш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида уюштирилган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар болалар боғчаси жамғармасини турли ўйинчоқлар билан тўлдириб, болаларни хушнуд қилишди. Сўнг меҳмонлар учун махсус концерт дастури тақдим этилди.
Ушбу тадбирни эстафета сифатида давом эттириш таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланиб, “Қарлиғаш”да бошланган байрам Керейт қишлоғидаги “Мерей” болалар боғчасида давом эттириладиган бўлди.
Ҳозир туманда 62та мактабгача таълим-тарбия муассасаси мавжуд. Болаларни боғча билан таъминлаш кўрсаткичи 100 фоизни ташкил қилади.

Вилоят ҳокиминниг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:06 201
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.