26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Маънавий хазина – 2022'' фестивали ўтмоқда

Мамлакатимизнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрида “Маънавий хазина – 2022” республика фестивалининг дастлабки босқичи ўз ишини бошланди. ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташкилотчилигида ўтказилаётган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсади – маданият ва санъат соҳасидаги истеъдодли жамоалар ва ижрочиларни қўллаб-қувватлаш эди.
Фестиваль-танловнинг тантанали очилиш маросими “Фараб” кутубхонасида ўтиб, унда “Қазақ әуендері”  ҲЖ президенти Ғалимжан Ўтелбайули, вилоят маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев қатнашиб, фестиваль иштирокчиларига муваффақиятлар тилашди.
– Республика фестивалини Туркистонда ўтказилиши бежиз эмас. Мақсадимиз – миллий, маданий ва жаҳон санъатининг энг яхши анъаналарини тарғибот қилиш, ривожлантириш ва давом эттиришдир. Бу каби тадбирлар иштирокчиларга касбий маҳоратини ошириш, минтақанинг маданий меросини намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш имконини беради, – деди  Ғалимжан Ўтелбайули.
Фестиваль бир неча босқичдан иборат. Биринчи куни маданият ходимлари музей, кутубхона, маданий-ҳордиқ  соҳасидан куч синашди. Сўнг маҳорат дарслари уюштирилиб, маърузалар қилинади. 20 май куни Туркистон вилоятидаги муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилади. 21 майда “Фараб” кутубхонасида фестивалнинг якуний маросими ўтиб, танлов ғолиблари тақдирланади ва катта концерт уюштирилади.
Жорий йилги фестивалнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда маданият соҳасидаги давлат муассасалари билан бир қаторда, хусусий корхоналарнинг жамоалари ҳам иштирок этмоқда. Биринчи босқич (минтақавий) бўйича 285та ариза қабул қилинди.
Фестивални ўтказиш ҳудуди “Қазақ әуендері”  ҲЖнинг телеграм-каналида овоз бериш йўли билан аниқланди. Сайлов натижаларига кўра, энг муносиб деб топилган минтақага “Маънавий ўлка – 2022” мақоми берилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:25 571
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.