26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
22 мингдан зиёд битирувчи ЯМТ топширади

Туркистон вилоятида болаларнинг ёзги лагерлардаги хавфсизлиги қатъий назорат остида бўлади. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев соҳа мутасаддиларига ушбу масалани ўрганиб чиқишни топширди.
Болалар ҳордиқ чиқарадиган оромгоҳлар видеокамералар билан таъминланиб, ихтисослаштирилган қўриқчи хизматидан фойдаланилади. Санитария-эпидемилогия ва соғликни сақлаш чора-тадбирларига риоя этилади.
Вилоят ҳокими раислигида ўтган ҳафталик девон мажлисида ўқув йили якуни ва ЯМТга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.
Вилоят миқёсидаги 22та ёзги соғломлаштириш лагерларида ижтимоий тоифасига қараб, 22 мингдан зиёд бола бюджет ҳисобидан бепул дам олади, бунга вилоят бюджети 700 млн. тенгедан зиёд маблағ ажратади. Мактаб қошидаги 800га яқин кўнгилочар-соғломлаштириш масканлари 120 мингга яқин болага бепул хизмат кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий касаба уюшмалари орқали олимпиада, спорт мусобақалари ва санъат танловларининг ғолибларини тайёрлаган устозларга 100 фоиз имтиёзли турда, катта меҳнат тажрибасига эга ўқитувчилар эса имтиёзли тартибда оромгоҳларга йўлланма берилади.
Ўқувчиларнинг ёз мавсумида меҳнат қилишини таъминлаш мақсадида 100 мингдан зиёд бола кўкаламзорлаштириш, қурилиш бригадаларида, мактаб ўрмон хўжаликларида ишлайди.
Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханулининг айтишича, 26 майдан 17 июнгача ёзги мактабда ўқитиш ишлари ташкил этилади. Ўқиш жараёни эркин шаклда уюштирилади ва уйга вазифа берилмайди.
Жорий йилда вилоятда 27 мингдан зиёд ўқувчи мактабни тамомлайди. 1250 битирувчи «Алтын белгі» нишонига даъвогар, 2000дан зиёди – имтиёзли аттестатга. 22 мингдан зиёд ўқувчи Ягона миллий тест топширади. Жорий йилда олий таълим масканларига 73 мингга яқин грант ажратилади. Улар орасида техник ихтисосликларга ажратиладиган грантларнинг улуши 60 фоизга ошди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:29 176
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.