26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда электр манбаларини янгилаш – долзарб

Вилоятда янгиланадиган электр манбаларидан фойдаланиш ҳамда қувватни тежаш доирасида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Минтақага ташриф буюрган жаҳонга таниқли компания раҳбарлари ва вакиллари вилоят ҳокими Ў. Шўкеев билан ушбу соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Жумладан, учрашувда  БМТ тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили Якуп Бериш, “Eni” компаниясининг Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари, “Аджип Каспиан Си Б.В.” компаниясининг ижроия директори Лучано Васкес, “Arm Wind” МЧБ бошқарувчи директори Алекс Стиллавато ва бошқалар иштирок этди.
Вилоят ҳокими Туркистон минтақасида қуёш, шамол ҳамда сув электр станцияларини кўпайтириш аҳамиятли эканини таъкидлаб, янгиланадиган қувват манбалари бўйича лойиҳалар жорий этилаётганини маълум қилди.
– “Яшил энергияни” жорий этишдаги саъй-ҳаракатларингиз ва Туркистон вилоятининг ижтимоий тараққиётига қўшаётган ҳиссангиз учун сизларга самимий миннатдорчилик билдираман. Маълумки, янгиланадиган қувват манбалари соҳасида вилоят сезиларли захира салоҳиятига эга.

Минтақада умумий қуввати 220 МВт 20га яқин янгиланадиган электр манбалари мавжуд. Вилоят электр қувватини импорт қилгани боис, бу соҳага жиддий аҳамият бермоқдамиз. Минтақада 1000 МВт қувватига эга электр станцияси барпо этилмоқда. Бу йўналишда сизлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликда ишлашга доим ҳозирмиз, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили Якуп Бериш Туркистоннинг ҳар томонлама тараққий этаётганидан мамнунлигини маълум қилиб, “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, янгиланадиган электр манбалари технологиясини кенг жорий қилиш муҳимлигини таъкидлади. У вилоят ҳокимлиги билан биргаликда истиқболли  лойиҳалар устида иш бошлаганини эслатди.
Ҳозирги кунда “Eni” компанияси Шаулдир қишлоғида қуввати 50 МВт қуёш электр станцияси қурилишини юритмоқда.
Учрашувда томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаб, келгусида атроф-муҳитни углерод газидан халос қиладиган қувват манбаларидан кенг фойдаланиш технологиясини жорий қилиш борасида бошланган ишларни давом эттириш юзасидан келишиб олишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:33 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.