26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Референдумга тайёргарлик – Президент назоратида

Давлат раҳбари Парламент Мажлиси раиси Ерлан Қўшановни қабул қилди.
Мажлис раиси Президентга депутатларнинг шу кунлардаги фаолияти ва умумхалқ референдум арафасидаги сайловчилар билан учрашувлари натижалари ҳақида маълумот берди.
Депутатлар ҳар куни 250дан зиёд тадбир ўтказмоқда. Меҳнат жамоалари, бозорлар, ижтимоий соҳа иншоотлари ва олис аҳоли манзилларида ўтган учрашувларда сайловчилар билан очиқ мулоқотлар чоғида фуқаролар референдумда иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилиб, таклиф этилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда.
Референдумни тушунтириш жараёнида "АMANAT" партияси ҳам фаол иштирок этди. Республика ва вилоят штаблари, барча бўғиндаги маслаҳатлардаги фракция депутатлари, партия ёшлар қаноти фаоллик танитмоқда.
Учрашувлар чоғида Мажлис депутатлари долзарб масалалар юзасидан очиқ фикр алмашишди. Фуқаролар таклиф ва мурожаатлари тизимлаштирилиб, ўрганилади ва тасдиқланган режага мувофиқ, Ҳукумат билан биргаликда уларни ҳал этиш дастаклари кўриб чиқилади.
Ерлан Қўшанов Қасим-Жўмарт Тўқаевга палатанинг қонунчилик фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Хусусан, сессия бошлангандан буён 64та қонун лойиҳаси маъқулланиб, 51таси кўриб чиқилмоқда. Давлат раҳбари топшириқлари доирасида ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.
Президентга Ҳукумат ва Ҳисоб қўмитасининг ўтган йилги республика бюджети харажатлари тўғрисидаги ҳисобот ҳақида маълумот берилди.
Мажлис раиси Президентга парламент дипломатияси соҳасидаги ишларнинг фаоллаштирилгани ҳақида маълумот берди. Хусусан, май ойида Қозоғистон ва Қирғизистон парламентларининг халқаро ишлар ва мудофаа бўйича тармоқ қўмиталари қўшма мажлиси Жамбил вилоятининг Қўрдай қишлоғидаги чегара постида ўтди. Учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, транспорт-логистика ва божхона тартибларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Июнь ойида депутатлар Арманистонда ўтадиган ЖХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши ва Қирғизистонда ўтадиган Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси Кенгаши йиғилишларида иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу учрашувларда қонун чиқарувчи ҳокимият ва сайлов бошқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.
    

Akorda.kz. маълумотлари асосида., 2022-05-24, 04:41 246
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.