26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибошликларни нима ташвишга соляпти?

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Тулкибош туманига бориб, аҳолининг мурожаат ва таклифларини тинглади. У дастлаб, “Тулкибош сояси” даволаш-соғломлаштириш мажмуаси фаолияти билан танишди. Давлатдан имтиёзли насия олиб, янги санаторий биносини барпо этган тадбиркорнинг ҳордиқ масканида 50 одам меҳнат қилмоқда. Янги марказда умуртқа поғонаси касалликлари даволанади ва у йилига 1500 беморни қабул қила олади.
Ҳоким қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишди. Давлатдан грант олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган тулкибошликлар кучларини кўпроқ ҳунармандчилик буюмлари ясаш ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда синаб кўришмоқда.
Вилоят ҳокими “Жанкент” истироҳат боғида аҳоли билан учрашиб, уларни ташвишга солаётган масалаларни муҳокама қилиб, қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Тулкибошликларни кўпроқ уй-жой ва ижтимоий аҳамиятга молик иншоотлар қурилиши қизиқтирмоқда. Жамоат транспортидаги муаммолар юзасидан ҳам фикр юритилди.
Минтақа раҳбари шахсий қабулда бир неча фуқаронинг мурожаатларини тинглади ва улар юзасидан мутасадди шахсларга алоҳида топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-24, 20:03 447
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.