26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жонли мулоқот давом этмоқда

ҚР Парламент Мажлиси депутати, “AMANAT” партияси қошида ташкил этилган республика штаби аъзоси Сирим Ертаев хизмат сафари билан Қазиғурт туманига борди. Яқинда кучли ёғингарчиликдан зарар кўрган Шанақ ва Қақпақ аҳоли манзилларида қишлоқ аҳолиси билан учрашди. У хизмат сафаридан асосий мақсад – референдумнинг туб моҳиятини тушунтириш эканлигини таъкидлади.
– Аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, ўзгариши кутилаётган сиёсий жараёнларни тушунтириб юрибмиз. «Кучли Президент – нуфузли Парламент – ҳисобдор Ҳукумат» тамойилини халқ қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Давлат раҳбари референдумни парламент эмас, балки халқ муҳокамасига йўллади. Янги марраларни забт этиш учун аввало Конституциядаги тузатиш ва ўзгартиришларни қўллаб-қувватлашимиз зарур, – деди депутат.
Учрашувларда Туркистон вилоят маслаҳати депутатлари Г. Тажибаева ва Н. Ашировлар ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Жонли мулоқотларда маҳаллий аҳоли судларнинг иши ва судьяларнинг лавозимига муносиблигини баҳолашни халқнинг ўзига қўйиб беришни сўранишди.
Режадан ташқари Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида ҳам учрашув уюштирилиб, халқ ноиби деҳқонлар билан мулоқотда бўлди. Унда гўшт экспорти, ем-хашак масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат асносида, С. Ертаев қишлоқ аҳлининг фаровонлигини ошириш, ер масаласи, қишлоқ хўжалигига оид фикрлари билан ўртоқлашди.
Штаб аъзосининг Туркистон вилояти бўйлаб хизмат сафари 3 июнга қадар давом этади.

“AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2022-05-24, 23:58 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.