26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сербияликлардан маҳорат дарси

Туркистон вилояти ҳокимлиги ва “Туран” футбол академияси янги лойиҳани йўлга қўйди. Мақсад – минтақадаги ўсмирлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқамановнинг таъкидлашича, вилоятда болалар футболига эътибор кучайтирилади.
Бу борада футбол академияси билан истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Эндиликда шаҳардаги футбол майдонларида болаларга маҳорат сабоқлари ўтказилиб, спортнинг ушбу тури чуқур ўргатилади.
“Туран” футбол академияси етакчилари Туркистон шаҳрининг ёш футболчиларига маҳорат сабоқларини ўтказишни бошлаб юборди. Лойиҳа “Болалар йили” муносабати билан амалга оширилмоқда. Унда мактаблардаги жисмоний тарбия ўқитувчиларига болаларни ёшига мос равишда шуғуллантириш услублари тушунтирилди. Маҳаллаларда кўзга тушган ёш спортчилар “Туран” футбол академиясига қабул қилинади.
Дастлабки маҳорат сабоғида спортчиларга академия раҳбари Владимир Рибич, Брано Бужишич ва мураббий Жасулан Елеусиз жисмоний тарбия ўқитувчиларига футболнинг назарий жиҳатлари, сир-асрорларини ўргатишди.
“Болалар йили” муносабати билан йўлга қўйилган лойиҳа йил охиригача давом этади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 31 май куни “Жибек жўли” истироҳат боғида машғулотлар уюштирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-26, 03:59 300
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.