26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Геологлар тажриба алмашди

Туркистон шаҳрида “Қозоғистон ва унга туташ ҳудудларнинг карбонат ҳавзалари” мавзуида халқаро геологик анжуман ўтди. Унда Буюк­британия, Франция, АҚШ, Исроил, Озарбайжон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан геологлар, геофизиклар, давлат органлари ва илмий-текшириш институтлари, нефть соҳаси вакиллари иштирок этди. Анжуманнинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай вилоятнинг тараққиёти ҳақида маъруза қилиб, тадбирнинг аҳамиятига тўхталди.
– Сизларни тарихи теран Туркистон тўрида қарши олганимиздан мамнунмиз. Тарихий шаҳарда ЮНЕСКО муҳофазасига олинган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси бор. Бугунги кунда Туркистон жадал ривожланмоқда. Сўнгги икки йилда залворли ишлар амалга оширилиб, Туркистон замонавий шаҳарга айланди. Умуман, бугунги кунда Туркистон шаҳри халқаро миқёсдаги тадбирларни ўтказишга, меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга. Вилоятда фосфорит, уран, гипс, руҳ, қўрғошин, олтин захиралари мавжуд. Шу боис, форум табиий ерости бойликларини ўзлаштириш ва ўрганишга ҳисса қўшади, деб ўйлайман. Геология соҳасидаги масалалар кенг муҳокама қилиниб, янги ғоялар таклиф этилди, – деди Арман Шарипбайули.
“Қозоғистоннинг нефтчи-геологлар жамияти” жамоат бирлашмаси, ҚР Экология, геология ҳамда табиий захиралар вазирлиги, ҚР Энергетика вазирлиги ҳамда Туркистон вилоят ҳокимлиги шафелигида ўтган анжуманда муҳим маърузалар тингланиб, фикрлар билдирилди. Мамлакатимиз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун геологик тадқиқотлар олиб бориш, табиий бойликларни замон талаблари асосида  ўзлаштириш лозимлиги таъкидланди.
Анжуманни ташкил этишда “ҚазМунайГаз”, “Тенгизшевройл”, “NCOC”, “КРО”, “Манғистаунефтгаз”, “Қарақұдық Мұнай”, “CNPC”, “Toталь”, “Геокен”, “PGS Кazakhstan”, “Тепке” компаниялари шафелик қилишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-28, 03:56 256
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.