26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Саломатлик сари 10 минг қадам''

Туркистонда референдумни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саломатликка 10 минг қадам” акцияси уюштирилди. Спорт тадбири “АМАNAT” партияси Туркистон вилоят филиали қошидаги Таълим ва соғликни сақлаш масалалари бўйича жамоат кенгаши ҳамда Туркистон вилояти спорт бошқармаси шафелигида уюштирилди. Туркистонда илк бор ўтказилган акцияда иштирок этиш учун Тўлебий тумани, Кентау шаҳри ва мегаполис Шимкент шаҳридан ҳам спортчилар ташриф буюришди.
Тадбирда партия вилоят филиалининг ижроия котиби Бейсен Тажибаев, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, маслаҳат депутатлари, кенгаш раиси Ғалимжан Елшибай иштирок этиб, тадбирдан кўзланган мақсадга тўхталди. У қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўзгаришларга тўхталиб, иштирокчиларни бўлажак референдумни қўллаб-қувватлашга чақирди.
– Президент томонидан илгари сурилган Иккинчи республика ташкил этиш ғояси мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Конституцияга киритилган ўзгартиш ва тузатишлар ҳукумат ва халқни янада яқинлаштиради. Мен ҳуқуқшунос сифатида қонуннинг ҳар бир моддаси ва бандини кўриб чиқдим. Ишонч билан айта оламанки, бу референдум ёрқин келажакка қатъий қадам ташлаш учун жуда муҳим.
Акциянинг очилишида сўзга чиққан Б.Тожибоев соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги янги ташаббусга муваффақият тилади. Шунингдек, у ислоҳотларнинг дебочаси бўлган референдумни қўллаб-қувватлашга чақирди.
– Жамоатчилик кенгаши йиғилишида “Саломатлик сари 10 000 қадам” акциясини ўтказишга қарор қилдик. Унинг доирасида Туркистонда оммавий спортни ривожлантириш, спорт муҳитини яратишни мақсад қилган эдик.
Умид қиламизки, бу ташаббус бугун ҳаётга татбиқ этилиб, пиёда юриш орқали одамлар саломатлигини асраш, қатор касалликларнинг олдини олиш, фаолликни оширишга хизмат қилади. Туркий олам кузатаётган Туркистондан бошланган бу эзгу анъана мамлакатимизнинг бошқа минтақаларида ҳам давом этишини қўллаб-қувватлаймиз, – деди Ғ. Елшибай ва спортчиларни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Тадбир сўнгида 30 нафар ғолиб иштирокчига акциядаги фаол иштироки учун “сертификат»лар топширилди. Улар орасида 5 ёшли Мансур Серикбай энг ёш иштирокчи сифатида тақдирланди.

“АМАNAT” партияси Туркистон вилояти филиалининг матбуот хизмати, 2022-05-30, 21:44 519
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.