26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда расман учта янги вилоят ташкил этилди

2022 йил 8 июндан бошлаб Давлат раҳбарининг «Қозоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги Фармони кучга кирди. 

Қозоғистонда қуйидагилар расман ташкил топди: 

- Абай вилояти Шарқий Қозоғистондан бўлиниб, маъмурий маркази Семей шаҳрида жойлашади ва таркибига Ақсуат, Абай, Аягўз, Бескарағай, Бородулиха, Жарма, Уржар, Кўкпекти туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарлари; 

- Жетису вилояти Алмати вилоятидан бўлиниб, маркази Талдиқўрғанда жойлашади ва таркибига Ақсу, Алакўл, Ескелда, Қаратал, Кербулақ, Кўксу, Панфилов, Сарқан туманлари, Талдиқўрған ва Текели шаҳарлари; 

- Улитау вилояти Қарағанди вилоятидан бўлиниб, маркази Жезқазған шаҳрида жойлашади ва таркибига Жанаарқа, Улитау туманлари, Жезказған, Қаражал ва Сатпаев шаҳарлари киради. Алмати вилоятининг маъмурий маркази ҳам Талдиқўрған шаҳридан Қўнаев шаҳрига кўчирилди. 

«Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги иккинчи Фармон билан Шарқий Қозоғистон вилояти Тарбағатай туманининг маъмурий маркази Ақсуат қишлоғидан Ақжар қишлоғига кўчирилди. Шарқий Қозоғистон вилоятининг таркиби ҳам ўзгарди, қуйидагилар шаклланди: 

- Ақсуат тумани, маъмурий маркази Тарбағатай туманидан бўлинган Ақсуат қишлоғида жойлашади; Самар тумани маъмурий маркази Кўкпекти туманидан бўлинган Самарское қишлоғида жойлашади. 

Мазкур фармон 2022 йил 7 июндан кучга кирди. 

Ҳозир Қозоғистонда 17та вилоят мавжуд.

2022-06-09, 21:05 360
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.