26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: ''Туркистонни жамоат тотувлиги ва бирлик намунаси сифатида ривожлантиришимиз керак''

Туркистон шаҳридаги «Ақжайиқ»  мусиқа мактаби биносида “Туркистон – тинчлик ва бирлик бешиги” мавзуида Қозоғистон халқи вилоят ассамблеясининг ХХІV  сессияси ўтди. Тадбирни  Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалкаманов очиб, олиб борди.

Сессияда Туркистон вилояти ҳокими, Туркистон вилояти ҚХА  раиси Ўмирзақ Шўкеев Янги Қозоғистонни барпо этишда халқ бирлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

–  Мамлакатимиз  Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев апрель ойида ўтган  Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІ  сессиясида Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятининг учта асосий устувор йўналишини белгилаб берди. Биринчиси –  сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда Қозоғистон халқи ассамблеясининг ролини кучайтириш. Иккинчиси, ахборот ишларини кучайтириш, Ассамблеянинг жамиятдаги салоҳиятини ошириш. Учинчи устувор йўналиш – ҳуқуқ-тартибот   тизимини кучайтириш. Минтақада этник тенгсизлик, маданий ва лингвистик яккаланишнинг  олдини олиш юзасидан кенг қамровли  ишлар олиб борилмоқда. Қозоқ халқи – давлатимизнинг  асоси ва пойдевори бўлиб, у ижтимоий тотувликни шакллантиришда муҳим тарихий аҳамият касб этади. Шу боис, қозоқ тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатида мустаҳкамловчи салоҳиятини рўёбга чиқариш асосий вазифалардан биридир. Ҳозир мамлакатда сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Референдум натижаларига кўра Туркистон вилояти етакчи бўлди. Шу муносабат билан мамлакатимизда сиёсий ислоҳотларнинг бошланиши бўлган референдумда фаол иштирок этган барча вилоят аҳолисига миннатдорчилик билдирамиз. Тинчлик, жамоат тотувлиги ва миллий бирликни мустаҳкамлаш масъулиятини англаган ҳолда, Давлат раҳбарининг Янги Қозоғистонни барпо этиш борасидаги тизимли ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш зарур. Айни пайтда Туркистонни ижтимоий тотувлик ва бирлик намунаси сифатида ривожлантиришимиз керак. Туркистоннинг  тараққиёти – мамлакатни замонавийлаштириш, бирликни мустаҳкамлашдир, – деди Ў.Шўкеев.

Тадбирда  Туркистон вилояти ҚХА қошидаги Жамоат тотувлиги кенгаши раиси, Сўзоқ туманининг  фахрий фуқароси Сўзақбай Абдиқулов, Сариағаш туман тожик этномаданият бирлашмаси раиси Муҳиддин Мамараимов, вилоят курд этномаданият  бирлашмаси аъзоси,  бирлашма  қошидаги Оналар кенгаши раиси Гулизар Нодирова, Туркистон вилоят ҚХА  қошидаги Журналистлар ва  блогерлар клуби раиси Ерсултан Амирбек кўтарилган масалалар бўйича  фикр-мулҳазаларини билдиришди.

Туркистон  кўп тармоқли олий коллежининг  4-босқич талабаси,  вилоят славян этномаданият  бирлашмаси Ёшлар қаноти  аъзоси Наталья Григорьева мамлакатимиздаги ҳар бир миллат вакили қозоқ тилини билиши зарурлигини  таъкидлади.

Сессияни якунлар экан, Ў. Шўкеев ҚХА мустақиллик, миллатлараро тинчлик ва фуқаролар бирлигини мустаҳкамлашга улкан  ҳисса қўшаётганини таъкидлади. 

– Туман ва шаҳарлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари  вакиллари “Халқ овозини тингловчи  давлат” концепсиясидан келиб  чиққан ҳолда, миллатлараро бирдамликни сақлаши, халқ  билан  яқин  бўлиши зарур, – деди у. 

Туркистон вилояти ҚХА  вакилларига қатор топшириқлар берилди. 

Ў. Шўкеев  Туркистоннинг тарихий, маданий ва маънавий  салоҳиятини этник гуруҳлар ўртасида фуқаролик бирлиги ва тотувлигини мустаҳкамлашнинг муҳим элементи сифатида юксалтириш зарурлигини таъкидлаб, янгиланиш даврига янгича тафаккур билан қадам қўйиш ва    Янги   Қозоғистонни барпо этишда биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга чақирди.                 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2022-06-10, 20:10 556
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.