26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон тараққиётида янги босқич

Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Чет эл сармоядорлари кенгашининг 34-пленар мажлисида Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

– Бугунги йиғилиш дунёвий логистика занжирларининг узилиши ва мисли кўрилмаган инфляция босими каби энг мураккаб вазият шароитида ўтмоқда. Буларнинг барчаси бугунги куннинг ҳақиқатидир. Бундай вазиятда давлат ҳам, бизнес ҳам ўйиннинг янги қоидаларига тезда мослашиши керак. Шундагина биз рақобатбардошлигимизни сақлаб қола оламиз. Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Мамлакатимизда мен таклиф этган кенг кўламли демократик ислоҳотлар дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. 5 июнь куни умумхалқ референдуми ўтди, унда фуқаролар Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади, – деди Қозоғистон Президенти.

 Давлат раҳбари овоз бериш натижасида Конституциянинг учдан бир қисмига ўзгартиришлар киритилганини таъкидлади. Президент ваколатларини қайта кўриб чиқиш, сиёсий партияларни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш, сайлов жараёнини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир. 

– Бундан ташқари, амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар кенг қамровли иқтисодий ўзгаришлар билан уйғунлашган бўлиши керак. Бу усул бизга ўрта даромад тузоғидан чиқиб, ривожланишнинг кейинги босқичига ўтиш имконини беради, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев. 

Йиғилишда, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Ренауд-Бассо, Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров, Ўзбекистон Республикаси вице-президентлари уюшмаси бошқаруви раиси ва бошқалар иштирок этишди.                     

Akorda.kz, 2022-06-11, 05:25 110
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.