26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистон: янгича мулоҳазалар

Туркистонда “Ынтымақтастық коды 2022” INTERNATIONAL HUMAN CAPITAL FORUM» анжумани бошланди

Туркистон шаҳридаги анжуманни Астана давлат хизмати хаби, Қозоғистоннинг HR-менежерлар ҳамжамияти, ҚР Давлат хизмати ишлари агентлиги ва ҚР Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорликда ўтказди.

Форумда Астана давлат хизмати хабининг Бошқарув қўмитаси раиси Алихан Байменов маъруза қилди.

– Одам захираларининг сифатини ошириб, инсон капиталини ўстиришда билим ва малака қаторида интилиш, одоб ва тарбиянинг аҳамияти юксак. Ҳар бир тизим ва ташкилотда ўзининг ва ўзгаларнинг, айниқса, қарамоғидаги ходимлар ва оддий одамларнинг меҳнати, вақтини қадрлаб, муносиб баҳолаш маданиятини шакллантириш зарур, – деди А. Байменов.

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев давлатни равнақ топтиришда одам капиталининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

– Қадим тарихга эга Туркистон шаҳри 3-4 йилда шиддат билан ривожланиб, янги даврга қадам босди. Шаҳарда иккита кучли қадрият мавжуд. Улар: Аҳмад Яссавий тариқати, Ислом дини, туркий тилли миллат адабиётига қўшган улкан ҳиссаси, иккинчиси, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси. Ҳозир шаҳар янгиланмоқда. Анжуманда минтақа учун муҳим масалалар кўтарилди. Давлат хизматларини тавсия қилиш, бошқарувда чуқур билимга эга бўлиш – давр талаби. 

Анжуманда АҚШ, Озарбайжон, Бельгия, Грузия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Украина ва Эстония давлат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари, бизнес етакчилари, HR таҳлилчилари ва олимлар қатнашиб, тажриба алмашдилар. 

Анжуман доирасида илк бор “Жамият ва ҳокимият. Ал Форобий давридан ҳозирги замонгача” мавзуида сессия ҳам уюштирилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-11, 05:29 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.