26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчманчилар ўйини ғолибларни аниқлади

Тўлебий туманида миллий спортнинг 7 тури бўйича “Кўчманчилар ўйини” якунланди. Тадбир Қозоғистон Республикаси давлат рамзлари қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ва Тўлебий туманининг 90 йиллигига бағишланди. От устида камондан ўқ отиш, танга илиш, ҳўкиз кўтариш, ағдаришмоқ, тўғизқумалоқ, қозоқ кураши, арқон тортиш бўйича ғолибларни вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов, туман ҳокими Тўлеген Телғараев, туман маслаҳати котиби Нурлан Қўйбағаров табриклашди.

Ғолиблар умумжамоа ҳисобида аниқланиб, 1-ўрин – Тўлебий тумани (мукофот жамғармаси – 300 минг тенге), 2-ўрин – Сариағаш тумани (мукофот жамғармаси – 200 минг тенге), 3-ўрин – Жетисай тумани (150 минг тенге). 

Шунингдек, мусобақада иштирок этган барча жамоалар 50 минг тенгедан рағбатлантирувчи пул мукофоти билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКО номоддий-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича энг яхши амалиётлар рўйхатига киритилди. Бу оддий мақом эмас, балки туркий халқлар учун дунёвийлашув шароитида ўз тарихий қадриятларини сақлаш имконияти ҳамдир. 

Мутахассислар айтишича, номадлар мусобақаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилишининг сабаби, дунё халқларида кўчманчилик этноспорт анъаналарига қизиқиш уйғотганидадир.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2022-06-14, 04:19 93
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.