26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Етакчи партия муаммони ҳал этмоқда

Вилоятимизда ишсизлик даражаси жорий йилнинг биринчи чорагида 5,2 фоизни ташкил қилди. “AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиалининг жамоат қабулхоналарига ишга жойлашиш, ноқонуний ишдан бўшатиш, меҳнат ҳақини ундириш масалалари юзасидан тез-тез арз-шикоятлар келади.

Йил бошидан буён 5500дан зиёд ариза рўйхатга олинган бўлса, шундан 500тадан кўпроғи юқорида қайд этилган масалаларга оид. Етакчи партия соҳадаги муаммоларни ҳал этишга киришган. Масалан, июнь ойида партия аралашуви билан бир неча фуқаро ишга жойлашди.

Сайрам туман маслаҳати депутатлари А. Узоқова, А. Исоқов ва А. Тойжонов партия бўлимининг жамоат қабулхонасида фуқароларни арз-шикоятлари бўйича қабул қилди. Қорамуртда истиқомат қилувчи Н. Иристоева III гуруҳ ногирони. Унинг қандайдир ишга жойлашиши қийин масалага айланган. З. Бойзоқовани ҳам ишсизлик масаласи қийнамоқда. Депутатлар туман бандлик маркази ва хусусий тадбиркорлар билан мулоқотда бўлгач, мурожаатлар ижобий ҳал этилди. 

Н. Иристоева “ҚарамуртГаз” МЧБга, З. Бойзоқова эса “Балдаурен” болалар боғчасига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди.

Ўрдабоши туман филиалининг жамоат қабулхонасида ҳам ишсизлик масаласи ижобий ҳал этилди. Туман маслаҳати депутати, фракция аъзоси А. Жўргенбайнинг қабулида бўлган А. Султанова ошпаз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун ёрдам сўради. У Темирлан қишлоғидаги тўйхоналарнинг бирига ишга қабул қилинди.

Мақтаарал туман маслаҳати депутати С. Кенжебаев туман партия филиалининг жамоат қабулхонасида маҳаллий аҳоли учун қабул уюштирди. Бирлик қишлоғида яшовчи Р. Абилханов Ёшлар имконият марказида меҳнат фаолиятини давом эттиришидан мамнун бўлди.

“AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2022-06-14, 04:24 497
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.