26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордараликларни безовта қилган масалалар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг Чордара тумани аҳолиси билан учрашувида инфра тузилма масаласи муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари тадбир иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларига жавоб бериб, туманнинг имкониятлари етарли эканини таъкидлади.

У сафар чоғида “Қасиет” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти билан танишди. Бу жойда нафақадор ва имконияти чекланган шахсларга даволаниш-соғломлаштириш хизматлари кўрсатилмоқда. Мазкур марказда “Еңбек” давлат грантини олган чордараликлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам уюштирилди. 

“Шардара армспорт” спорт клубидаги учрашувда фуқаролар уй-жой олиш, хонадонларни газлаштириш, туман касалхонасини таъмирлаш, балиқчиликни субсидиялаш каби масалаларга доир саволлар билан мурожаат қилишди. 

– Маълумки, Президент топшириғига кўра, ҳокимларнинг ҳисоботи шакли ўзгарди. Жадвалга мувофиқ, Чордарага учрашувга келдим. Иккинчи ярим йилликда ҳам сиз билан учрашаман. Туманнинг инфратузилмасини яхшилашга эътибор берилади. Яқин вақтда газлаштириш масаласи ҳал этилади. Балиқчиликни субсидиялаш таклифи ҳам ўринли, – деди Ў. Шўкеев.

Учрашувдан сўнг Ў. Шўкеев фуқароларни шахсий масалалари бўйича  қабуллади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-14, 04:26 408
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.