26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улитовда қурултой

Давлат раҳбари Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида иштирок этди

Тадбирни очган Қасим-Жўмарт Тўқаев Улитовда қурултой ўтказиш аждодларимиз улуғвор анъаналарининг узвий давоми эканини таъкидлади.

– Миллий ўзлигимизни мустаҳкамлаш – энг муҳим вазифалардан бири. Янги Қозоғистон, биринчи навбатда, қадриятларнинг янгиланиши, шунингдек, жамиятдаги мулоқот маданиятининг ўзгаришини англатади. Буни аввал ҳам бир неча бор айтганман. Яна бир муҳим вазифа – тарихий адолатни қарор топтиришдир. Биз бир вақтлар унутилган халқ фарзандларининг исмларини қайта тиклашимиз керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари мамлакат тақдирини белгилаб берган тарихий воқеаларга муносиб баҳо бериш муҳимлигини таъкидлади.

– Охирги икки йилда бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг кўзга кўринган сиймоларининг номлари улуғланди, тарихий саналар тикланди. Шундай қилиб, юртимизнинг чинакам йилномаси ёзилмоқда. Ўтмишга адолатли баҳо бермай туриб, ёрқин келажакка умид қилиш қийин. Буни чуқур англаш керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қурултойнинг муқаддас Улитов заминида ўтказилишининг улкан рамзий аҳамиятга эга эканлигини, мамлакатлар бирлиги, миллат яхлитлигининг тимсоли сифатида қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

– Буюк Даштнинг юрагида жойлашган Улитов кўплаб тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган. Бу ерда миллат тақдирини белгилаб берган кўплаб муҳим учрашувлар ўтган. Бу муқаддас заминда Олтин Ўрда ҳукмдорлари ва қозоқ хонларининг излари сақланиб қолган. Биз бу ерга авлодлар давомийлигини таъминлаш мақсадида ташриф буюрдик, – деди Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари 117 кишидан иборат Миллий қурултой фаолиятини ташкил этиш масаласига тўхталди. Унинг таркибига мамлакатимизнинг барча минтақаларидан вакиллар киради. Қурултойда оқсоқоллар фикри инобатга олиниб, янгича фикрлайдиган ёшларнинг янги ғоялари қўллаб-қувватланади.

Давлат раҳбари қурултой элнинг бирлигини мустаҳкамлайдиган, жамиятни жипслаштирувчи янги ғоялар марказига айланишига ишонч билдирди.

У миллий байрамлар рўйхатига қатор ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлади. 

– Мустақиллик байрамининг асл маъносини ўзгартирмаган ҳолда, сўнгги йилларда унутилган умумхалқ байрами мақомини Республика кунига қайтариш зарур.

– 1990 йил 25 октябрда Қозоғистоннинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди. Бу мамлакатимизнинг Мустақиллик йўлидаги илк қадами эди. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишида Тўнғич Президент Нурсултан Назарбаевнинг хизмати беқиёс. Республика куни мамлакатнинг давлатчилик сари дадил қадами тимсолига айланиши керак. Албатта, Мустақиллик куни асосий миллий байрам бўлиб қолади. Шу куни Мустақилликнинг қўлга киритилишига улкан ҳисса қўшган миллий қаҳрамонларимизга эҳтиром кўрсатишимиз керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари шунингдек, Қозоғистон Республикасининг, номини ўзгартириш ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

Президент «Иккинчи республика» тушунчаси муомалага киритилгандан буён мамлакатнинг расмий номини ўзгартириш бўйича таклифлар тез-тез айтилаётганини таъкидлади.

– «Стан» сўзи мамлакатимиз учун ҳам, ҳатто бутун Осиё учун ҳам бегона, деб ҳисоблайдиганлар бор. Бу мантиқан тўғри эмас. Чунки дунёда Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари бор, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси номи билан мамлакат тарихида муҳим шартномалар имзоланганини эслатди.

– Асосийси, биз 30 йил давомида мустақил мамлакатимиз Қозоғистон Республикаси номидан кўплаб халқаро шартномаларни имзоладик. Давлат чегарамизни белгилаб олдик. Бундай ҳолда мамлакатимиз номини ўзгартириш масъулиятсиз қарор бўларди. Бу, аввало, миллий хавфсизлигимиз ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган ўта муҳим масаладир, – деди Президент.

Давлат раҳбари маърузаси якунида қозоқ Даштида халқ тақдири ҳал қилинган тарихий масканлар кўплигини эслатди. Улитовдан ташқари Ўрдабаси, Мартўбе, Култўбе каби муқаддас масканларимиз бор. Шу сабабли Президент қурултойнинг навбатдаги мажлисини Туркистон шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

Тадбир якунида Давлат раҳбари атоқли шоир Мухтар Шахановни энг олий даража – «Қозоғистоннинг Меҳнат Қаҳрамони» унвони билан тақдирлади ва алоҳида мукофот – «Олтин юлдуз» ва «Отан» орденларини топширди.

– Хабарингиз бор, куни кеча буюк бастакор Шамши Қалдаяқовга «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони берилди. У Мадҳиямиз муаллифи, миллат маънавиятида алоҳида ўрин тутган атоқли шахсдир. Буюк бастакорни эъзозлаш фарзандлик бурчимиздир. Унинг шоир Мухтар Шаханов билан ҳамкорликда ёзган қўшиқлари мамлакатимизда кенг танилган. Машҳур бастакор ва атоқли шоирнинг дўстлиги барчага ибрат, Шамшининг укаси, дўсти Мухтар Шаханов яқинда саксон ёшга тўлади. Унинг ижоди ҳурматга лойиқ. У жуда ҳалол, содиқ ва ватанпарвар инсон. Шунинг учун бугун Мухтар Шахановга «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, – деди Президент.               

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2022-06-18, 01:49 59
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.