26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озуқа жамғарилмоқда

Жорий йилда вилоятимизда 851 минг гектар ерга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш режаланиб, у тўкис уддаланди. Алмашлаб экиш доирасида озуқабоп экинлар майдони 5,5 минг гектарга ортиб, 227,5 минг гектарни ташкил этди. 298,2 минг гектар ерга бошоқли экинлар, 44,5 минг гектар ерга маккажўхори, 201,2 минг гектар ерга эса буғдой экилди. 

Вилоят ҳокими девонининг мажлисида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев озуқабоп экинларнинг 2 йиллик жамғармасини тайёрлаш зарурлигини таъкидлаб, туман ҳокимлари ва мутасадди бошқарма раҳбарларига топшириқлар берди.

– Ўтган йилдаги каби вазият такрорланмаслиги зарур. Ҳозир қизғин палла. Мол озуқасини жамғаришга алоҳида эътибор қаратинглар. Жорий йилда икки йиллик озуқа захираси бунёд этилиши зарур. Бу йил об-ҳаво қулай. Ем-хашакнинг баҳоси ҳам аввалги йилдагидан арзон, – деди вилоят ҳокими.

Туркистон вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақовнинг гапларига кўра, жорий йилги экин ишларига 12,2тадан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси сафарбар этилди. “Аграр насия корпорацияси” ҲЖ томонидан дала ишларини юритиш учун 1672та агробирлашмага 5,3 млрд. тенге насия берилди, имтиёзли баҳода 47,9 минг тонна дизель ёнилғиси ажратилди.

Вилоятимизда 475 хил минерал ўғит қийматининг 50 фоизини субсидиялашга 6 млрд. тенге ажратилди. Натижада 319 минг гектар экин майдонига минерал ўғит билан ишлов берилди.

Жорий йилда вилоятимизда йирик қорамол – 0,1 фоиз (1129,6 минг бош), қўй-эчки – 3,7 фоизга (4776,9 минг бош), йилқи – 3,4 фоизга (389,9 минг бош), туя – 2,1 фоизга (35,0 минг бош), парранда – 3,5 фоизга (2297,1 минг бош) ортган. Мол боши кўпайиши туфайли қишга ғамланган озуқа 4,1 млн. тоннани ташкил қилди. Бугунги кунда эса 0,5 млн. тонна озуқа тайёрланди. Вилоятимизда пичан 350-400, йўнғичқа эса 500-700 тенге атрофида сотилмоқда.

“Озиқ-овқат шартнома корпорацияси” ҲЖ орқали вилоятга ажратилган 34,4 минг тонна буғдойдан олинадиган 9,3 минг тонна кепак агробирлашмаларга арзонлаштирилган баҳода (65 тенге/кг.) сотилмоқда. Бугунги кунда 334та агробирлашмага 540 тонна кепак берилди.

2022-06-18, 05:03 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.