26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеевга болаликдаги суратини армуғон этди

Ўтрор тумани аҳолиси билан учрашуви чоғида Ў. Шўкеевга турғунлардан бири унинг болаликда ота-онаси билан тушган фотосуратини армуғон этди. Шу тариқа у отасининг васиятини бажарганини таъкидлади.

Янгича, очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман аҳли минтақа раҳбари билан фикр алмашиб, саволлар билан мурожаат қилди. 

– Бугун сиз билан учрашиб, туманда ҳал этилиши зарур долзарб масалаларни муҳокама қиляпмиз. Замон талабига мос ижтимоий дастурга эга бозор иқтисодиётини барпо этиш ҳамда ривожлантириш борасида ишлар давом этади. Кичик тадбиркорликдан умидимиз катта. Вилоятимиз халқи меҳнатсеварлиги билан танилган. Шу боис, кичик тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичи бўйича пешқадамлар сафидамиз. Минтақада хусусий тадбиркорликни кучайтирамиз. Албатта, бизнесни бошлаш осон эмас. Креатив иқтисод деган жиҳат мавжуд. Йўқ жойдан, хаёлга келмаган касб турлари пайдо бўлмоқда. Минтақада кичик тадбиркорлик иншоотларининг сони ортмоқда. Шу йўналишни давом эттиришимиз зарур, – деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, у фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабуллаб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. “Туркистон – Ўтрор” йўли қурилиши келгуси йили якунланиб, туман марказида фахрийлар учун марказ очилади.

Туманда кичик тадбиркорлик субъектлари сони ортган. Вилоят ҳокими давлат дастури доирасида маблағ олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ўтрорликлар билан учрашди. Улар қимизчилик, сабзавотчилик, тикувчилик, пишган ғишт, керамика маҳсулотларини тайёрлаш, темирчилик, шунингдек, паррандачилик билан шуғулланишмоқда. Вилоят ҳокими тадбиркорларга муваффақият тилади.

Ўтрор туманининг Қўғам қишлоғига узунлиги 25 чақиримдан зиёд газ қувури тортилиб, 2 мингдан зиёд аҳоли табиий газ билан таъминланди. Шунингдек, 29та маиший-коммунал иншоот тўла газлаштирилди.

Ўтрор туманидаги аҳоли манзилларини газлаштириш 2018 йили бошланиб, бугунги кунгача 7та қишлоққа табиий газ етказилди. Ҳозир 20та қишлоқда газлаштириш давом этмоқда. Натижада туманни газлаштириш кўрсаткичи қарийб 70 фоизга етказилади.

Туманда 55 минг аҳоли истиқомат қилади. Ўтган йили саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 млрд. тенгени ташкил этди. Туманга жалб этилган сармоя миқдори 17 млрд. тенге, 154 фоизга ортган. Экинзорлар миқдори 35 минг гектар. 200 гектарга яқин ердан дастлабки ҳосил олиш кутилмоқда. Аҳолига 17 минг квадрат метр бошпана берилди. “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида қишлоқлар газлаштирилиб, Балтакўл аҳоли манзилида Маданият уйи барпо этилди. Маяқум овулида мактаб, Ўтрор аҳоли манзилидаги тиббиёт амбулаторияси тўла таъмирланди. Бу каби ишлар жорий йилда ҳам давом этади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-21, 02:46 87
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.