26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихий масканларни зиёрат қилишди

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Қозоқшунослик” илмий-маърифий лойиҳаси доирасида этник гуруҳлар вакиллари иштирокида “Маданиятлар калейдоскопи” саёҳати ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида Туркистон вилоятининг ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК ташаббуси билан минтақадаги Ассамблея тузилмаларининг вакиллари тарихий масканларни оралади. Саёҳатга чиққан махсус гуруҳ таркибида “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбарининг ўринбосари Ерназар Баетов, Саврон туман ва Кентов шаҳар филиалларининг раҳбарлари Исахан Ажихан, Ғалимжан Тажибаев, шунингдек, “Ассамблея ёшлари” РЖБ Туркистон вилоят вакиллигининг аъзолари бўлди.

Саёҳат аъзолари даставвал Саврон шаҳарчасига йўл олишиб, ундаги тарихий экспонатлар, асрлардан ҳикоя қилгувчи қадриятлар билан атрофлича танишишди. Бу борада, Саврон туман фахрийлар кенгашининг раиси Сейилхан Ахметов муқаддас ўлканинг тарихий аҳамиятига тўхталиб, ёшларга кўплаб маълумотлар берди.

– Саврон ҳақида кўп гапириш мумкин. Бу масканнинг пойдевори XII асрда йирик савдо маркази сифатида барпо этилди. Тошини туртсанг, тарихи сўзлайди. Саврон шаҳарчаси қимиз ва қимроннинг ватани бўлган. Бир вақтлар шаҳарни йирик саркарда Амир Темур ҳарбий қалъага айлантирган. Жўнғорлар ҳужумига бардош берган шаҳар. Қисқаси, тарихнинг қатламларида ривожланган маскан. Саврон тумани ташкил этилганидан буён эски шаҳарга ташриф буюраётган саёҳатчиларнинг сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан бу ерда ташриф маркази барпо этилмоқда. Янги вилоят маркази муқаддас Туркистон заминида турли этнос вакиллари аҳил яшаганлигини таъкидлаш жоиз. Энг муҳими, ҳамжиҳатликнинг юксак намунасини кўрсатади, – деди фахрий устоз.

Саёҳат маънавий қадриятларга бой Туркистон шаҳридаги Х. А. Яссавий мақбарасида давом этди. Боболаримиз руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-12, 01:06 559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.