26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сердаромад соҳа

Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков Ақбулақ қишлоғида истиқомат қилувчи Н. Имансеитованинг хонадонига ташриф буюриб, томорқасида қулупнай етиштираётган оилавий хўжаликнинг фаолияти билан танишди.

Ўз маблағи ва насия ҳисобидан 0,02 гектар майдондаги қулупнайнинг дастлабки мавсумига 500 минг тенгедан зиёд маблағ сарфлаган.

Хусусий тадбиркорнинг турмуш ўртоғи Бақитбек Имансеитовнинг айтишича, қулупнайчилик билан шуғулланишни анчадан буён режалаштирган экан. Ўтган йили уни амалга ошириш учун Тулкибош туманидан “Виктория” нави кўчатларини харид қилиб,  ўтқазган.

Дастлаб ерни ўғитлаб, кўчатларни ўтқазиб бўлгач, кун иссиғи ва заракунандалардан ҳимоялайдиган қора рангли агрофибр билан ёпган. Томорқада томчилатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. 

Ўтган йили дастлаб кўкламда, сўнг кузда ҳосил олган. Ҳозирда кунора тахминан 30-40 кг қулупнай териб олмоқда.

Туман ҳокими тадбиркорнинг кичик бизнесини қўллаб-қувватлади ва Сайрам туман бандлик марказига мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатлар топшириб, давлатдан қайтаримсиз грант олишни таклиф қилди.

М. УСМОНОВА, 2022-07-26, 02:25 762
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.