26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсадли сармоя – иқтисодиёт таянчи

Исроил мамлакатининг LR GROUP халқаро компанияси Туркистон минтақасидаги агросаноатни ривожлантиришга улкан жўшқинлик беради.

Вилоят ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари Илияс Дўсқўжаев ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбарияти Туркистонда Исроилдан ташриф буюрган халқаро компания вакиллари билан учрашиб, томонлар ўзаро манфаатли битимга келишиб олишди. Хорижликларнинг вилоят аграр соҳасини сармоялаш таклифи қўллаб-қувватланди.

QazaqBioProdukt компанияси исроиллик ҳамкорлар билан биргаликда помидор, бодринг, тарвуз, қовун, салат ва яна бошқа кўчатлар етиштирадиган иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Учрашувда хорижлик йирик компаниянинг бугунги талабларига мос келадиган янги технологиялари ҳамда уларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Иссиқхонада полиз экинларини етиштиришда Исроил илғор технологияларидан фойдаланилади.

Жорий йилда Туркистон вилоятининг экин майдонлари 851 000 гектарга етди. Қўшимча 26 гектарга иссиқхоналар қурилди, республикадаги улуши 71 фоизни ташкил этиб, майдони 1,5 минг гектарга етказилди. “Бир майдондан йилига 2-3 ҳосил олиш” лойиҳаси  бўйича 8400 гектарда 3000та лойиҳа амалга оширилиб, 145 500 тонна сабзавот етиштирилди. Жами, 3,1 млн. тонна сабзавот, полиз маҳсулотлари ва картошка етиштирилди. 

Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида қиймати 34,3 млрд. тенгелик 5та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Йил якунлари бўйича, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 1 трлн. тенгега етказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-26, 02:36 564
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.