26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инсон саломатлиги – давлат ҳимоясида

2022 йилнинг 5 ойи якунларига кўра, Туркистон вилоятида ўлим даражаси ўтган йилга нисбатан 10 фоизга камайган. Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойида вилоятда оналар ўлими қайд этилмаган. Бу ҳақда брифингда Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди.

– Давлат раҳбари топшириғини амалга ошириш доирасида халқаро андазаларга жавоб берадиган 8та туғруқхона, жумладан, Туркистон вилоятининг Сариағаш ва Ўрдабоши туманларида 2та туғруқхона қуриш режалаштирилган. Туркистон вилоятида 6000та штат бирлиги мавжуд, шу жумладан, 4500 нафари амалиётчи шифокорлар. Вилоятда 290 нафар шифокорлар етишмайди. 2021 йилда олий тиббий таълим муассасаларининг 3050 нафар битирувчиси мамлакатимизнинг  минтақаларига юборилди. Улардан Туркистон вилоятига 180 нафар ходим келади, бу йил эса 170 нафар битирувчини жўнатиш режалаштирилган, –  деди Ажар  Ғиният.

Тиббиёт ходимларининг маошини ўртача иш ҳақининг 2 бараварига ошириш тадбирлари юритилмоқда. 2023 йилга бориб шифокорларнинг ўртача маоши 531 минг тенгени, ўрта тиббиёт ходимларининг ўртача маоши эса 250 минг тенгени ташкил этади. 

Мамлакат соғликни сақлаш тизимининг бош вазифаси – аҳолини дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш. Туркистон вилоятида амбулатор даволанаётганларни дори-дармонлар  билан таъминлаш мақсадида 11,6 млрд. тенгедан зиёд, стационар даволанаётганлар учун  6,7 ​​млрд. тенге ажратилган.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2022-07-26, 02:36 959
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.