26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги электр стацияси барпо этилади

Келес тумани Ақтўбе қишлоғида қиймати 12 млн. долларни ташкил этадиган қуёш электр станцияси барпо этилади. Қурилиш ишларини “UBS KZ”  ва “UBS Solat” МЧБ амалга оширади. 

Бунинг учун 50 гектар ер ажратилди. Ушбу ҳудудда электр станциясининг тамал тошини қўйиш тадбири ўтиб, унда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Янгиланган энергия манбалари департаменти директори Абай Қуланбай ҳамда Келес тумани ҳокимнинг ўринбосари Алмас Сексенбаев иштирок этди.

– Сармоявий лойиҳалар минтақанинг иқтисодий тараққиётига жўшқинлик беради. Туманимиз равнақига ҳисса қўшиш ниятида иш бошлаган сармоядорларга миннатдорчилик билдираман. Лойиҳа амалга ошса, 20 одам доимий иш билан таъминланиб, аҳолини сифатли электр қуввати билан таъминлашга эришамиз, – деди Алмас Икрамули.

Ушбу станция соатига 20 мВт электр қуввати ишлаб чиқариш қобилиятига эга. Қурилиш ишлари 2023 йили ниҳоясига етади.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-28, 00:45 556
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.