26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт оммавийлашмоқда

Туркистондаги амфитеатрда “Tartyl fest” фестивали ўтди. Маросимни Туркистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ерлан Кузембаев ҳамда лойиҳа ташаббускори, мураббий Айтим Жақипов табрик сўзи билан очиб, иштирокчиларга муваффақият тилади. “Dara” иқтидорлиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташаббуси билан ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлигининг шафелигида ўтган беллашувда 270га яқин киши иштирок этди. Улар орасида уч эгиз спортчи ҳам бўлди.

18-30 ёшли иштирокчилардан турникда 36 марта тортилган Қасимбек Нуржигит ғалаба қозонди. 18 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Қудирет Азретали, Шахизинда Берик ва Рахматулла Мустафа ғолиб бўлишди. Уларга 200 минг тенгедан мукофот топширилди. Шу билан бирга иккинчи ва учинчи ўрин олган 18 нафар иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланди. Беллашувнинг 9 нафар ғолиби Нур-Султан шаҳрида ўтадиган финал мусобақаларига йўлланма олди. Мазкур босқичда ҳам ғалабага эришишса, у ҳолда улар Street Workout машқлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

 Спорт байрами таниқли хонанда Мирас Жунисовнинг концертига уланиб кетди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-28, 00:51 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.