26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шакар нархи нега ошди?

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев мамлакатга шакар импортидаги муаммолар унинг нархи ошишига сабаб бўлганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Бразилия шакар заводлари шакарни фақат олдиндан тўлов билан ва катта миқдорда сотади. Шу боис, ҳозир Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидан ташқаридаги бозорлар маҳсулотларига қарам бўлган Қозоғистон каби давлатлар Louis Dreyfus Company каби йирик трансмиллий компаниялар воситачилигига мурожаат қилишга мажбур. 

– Трансмиллий компаниялар Бразилиядан 60 минг тонна шакар сотиб олиб, Қора денгиз портларига олиб боради. Шундан кейингина Қора денгиз портидан МДҲ мамлакатларига етказилади. Қўшни давлатлардаги геосиёсий вазият туфайли келиб чиққан логистика муаммолари шакарнинг кечикишига сабаб бўлди. Агар илгари Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасидан олиб киришда шакарни етказиб бериш муддати 4-10 кунни ташкил этган бўлса, эндиликда учинчи давлатлардан шакарни етказиб бериш муддати Россия Федерацияси шакар экспортини тақиқлаганидан кейин 90 кунгача узайтирилди , – деди Е. Қарашўкеев. 

Шунингдек, у шакар ва унинг хомашёси ҳозирда Бразилия ва Ҳиндистондан келтирилаётганини маълум қилди. 

– Уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 800 миллион тонна ёки жаҳон бозорининг қарийб 60 фоизини ташкил қилади. Бразилиядан шакарқамиш хомашёси Грузиянинг Қора денгиздаги портлари орқали келади. Грузия портларининг чекланган сиғими, инфратузилма ва транспорт кемаларининг етарли эмаслиги тирбандликка олиб келади. Ҳиндистондан шакар олиб кирилаётган пайтда Афғонистоннинг Ҳайратон чегара пунктида товар тўпланиб қолган. Бу божхона расмийлаштируви ва товарларни юклаш тартиб-қоидаларининг узайтирилишига олиб келади. Шу тарзда, аввал ўрнатилган барча логистика алоқаси узилди. Бу Қозоғистонга логистика ҳамда шакар ва хомашё етказиб беришни кенгайтиришга сабаб бўлди. Ҳозирги вазият шакар нархининг ошишига олиб келди. Шундай қилиб, шакар хомашёси, транспорт ва қайта ишлаш харажатлари ошади, – деди вазир.

24.kz., 2022-07-28, 00:54 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.