26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовда янги завод очилди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Кентов шаҳрига навбатдаги хизмат сафарини янги ғишт заводи фаолияти билан танишишдан бошлади. Корхона шаҳардаги махсус иқтисодий минтақада жойлашган. Лойиҳани “Almaty NS Group” МЧБ амалга оширмоқда. Завод ойига 3 млн. дона сопол ғишт ишлаб чиқаради. Корхонанинг қурилиши ва зарур ускуналар билан таъминлаш учун 1 млрд. 720 млн. тенге сармоя жалб қилинган. Лойиҳа амалга ошгач, йилига 45 млн. дона ғишт ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Унинг қурилиши 2021 йили бошланган. Бугунги кунда иншоот зарур материаллар билан таъминланиб, печь ва ускуналар ўрнатилган. Ҳозир дастлабки ғишт ишлаб чиқарила бошлади. Заводнинг йиллик қуввати – 45 миллион дона. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 4-5 фоизга ошади. Завод 50 одамни доимий иш билан таъминлаган.

Сўнг минтақа раҳбари С. Қўжанов номидаги истироҳат боғида кентовликлар билан учрашиб, савол ва мурожаатлари, таклиф ва тавсияларини тинглади. Жорий йил апрель ойидаги учрашувда кўтарилган масалаларнинг аксарияти ҳал қилинганини айтди.

– Мана, бугун сизлар билан такрор учрашиб, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш йўлларини баён қиламан. Учрашув ва шахсий қабулларда жами 26та масала  кўтарилган эди. Унинг 15таси ечимини топди, қолган 11таси жараёнда. Ҳар бир мурожаат қонун доирасида ҳал қилинмоқда, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Бугун Кентов шаҳри табиий газ билан таъминланиб, истеъмолчилар сони кўпаймоқда. “ҚазТрансГаз Аймақ” ҲЖга 1981 истеъмолчи техник шартнома олиш учун ариза берган. Вилоят аҳамиятига эга йўллар таъмирланмоқда. Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари бўйича Кентов шаҳрида ногиронлиги бор фуқаролар 50 дона қўл аравачаси билан таъминланди.

– Кентов – минтақамиздаги ягона моношаҳар. Унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти барқарор. Асосий соҳаларда юксалиш кузатилмоқда. Аҳоли фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлар давом этаверади. Кентов шаҳрини газ билан таъминлаш жараёни 3 босқичдан иборат. Шаҳарда газга уланадиган 18 минг абонент бор, – деди вилоят ҳокими.

Учрашувда кентовликлар томонидан саволлар берилиб, таклифлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат қонун доирасида ҳал қилинишини таъкидлаган Ўмирзақ Естайули учрашувдан сўнг бир неча фуқарони шахсий масалалар бўйича қабул қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-30, 02:55 648
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.