26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик ишлари авжида

Туман ҳокими Уласбек Садибеков Оқсувкент ва Манкент қишлоқларида бўлиб, янги намунадаги учта хусусий мактаб биноси билан танишди. Ташриф доирасида туман ҳокими жорий йилда қурилиши бошланган Оқсувкент-2 қишлоғидаги Динмухаммед Қўнаев ва Юрий Гагарин номли умумий ўрта таълим мактабларида бўлди. Ҳар бир иншоот қурилишига 2 млрд. 200 млн. тенге маблағ ажратилиб, уларнинг қурилиши келаси йил май ойида якунланади. 

Шундан сўнг ҳоким Манкент қишлоғидаги Алишер Навоий номли умумий ўрта таълим мактабида давом этаётган қурилиш ишлари  билан танишди. Мактаб қурилиши 2022 йил январь ойида бошланган. Қурилишга 1 млрд. 500 млн. тенге миқдорида сармоя жалб этилди. Пудратчи ташкилот “Avtoremstroy-LTD” имконияти чекланган биродарлиги. 

Биродарлик раҳбари, хусусий тадбиркор Низомхон Сулаймоновнинг айтишича, жорий йил Билимлар куни арафасида Манкент қишлоғидаги 1200 ўринли 2та умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилади. 

Мактабда фан ва спорт тўгаракларини очиш, бошланғич синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат ва мактаб либоси, шунингдек, ўқув қуроллари билан таъминлаш, аълочи ўқувчиларга стипендия тўлаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Болаларни мактабга ташиш масаласи ҳам ҳал қилинди.

Туман ҳокими тадбиркорлар фаолиятига муваффақият тилади. 

Сайёра ДОВОНОВА, Сайрам туман маслаҳати депутати, 2022-07-30, 02:56 269
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.