26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш ихтирочи

Сайрам тумани маркази Оқсувкент қишлоғида яшовчи 19 ёшли Мухамеджан Кенесбекнинг маҳсулотларига мамлакатимиздаги таниқли қурилиш ташкилотлари ҳам буюртма беришмоқда. У алоҳида эҳтиёжга молик кишилар учун протезлар ясаш билан бир қаторда, газ ва ёнғинга қарши сигнализация мосламасини кашф этиб, ишлаб чиқармоқда. Ҳозирда Мухамеджан маҳсулотларига 

BI Group, яъни Қозоғистоннинг энг йирик сармоя ва қурилиш холдинги ҳамда BAZIS-A компаниялари томонидан буюртмалар берилмоқда.

Ёш ихтирочини қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркистон вилояти маслаҳати депутати Гулбаҳира Тажибаева билан бирга хонадонига бориб, иш жараёни билан яқиндан танишдик. Шунингдек, тадбирда Сайрам туманининг фаол ёшлари ва вилоят “Ёшлар имконият маркази” директори Ерали Тўлебаев ҳам иштирок этди. Бугунги кунда Мухамеджан иккита маҳсулотга патент олди. Келгусида давлат томонидан грант олиш истагида. 

Бундан ташқари, Мухамеджан Ержанули “2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси” доирасида янги бизнес ғоялари билан давлат грантига танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширди. Галдаги режаси шу касбни ривожлантириш ва олий ўқув юртида малака ошириш. 

Учрашувда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш” Жамоатчилик кенгаши раиси Динара Егамбердиева Мухамеджанни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтиб, муваффақиятлар тилади.

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-08-01, 23:11 579
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.