26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экин майдонларига сув етиб бормоқда

Сўнгги йилларда ёғин-сочиннинг озлиги ва тоғлардаги музликларнинг камайиши туфайли ўтрорлик деҳқонларни сув билан таъминлаш  муаммога айланмоқда. Айниқса, июль ва август ойларида оби ҳаётнинг камайиб кетиши ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Туман ҳокими Сакен Султанханов сув танқислигини ҳал этиш мақсадида “Қизил ту” насос станциясидаги насосларни таъмирлаб, миришкорларни сув билан таъминлаш вазифасини юклаган эди. Ҳоким ўринбосари Ержан Ўралбай туман раҳбари топшириқларининг ижросини текшириш мақсадида ўзанларнинг тозалиги ва насос станциясининг фаолияти билан танишди.

“Қизил ту” станциясидаги 4 дона СНП-500 русумли насос тубдан таъмирланиб, фойдаланишга берилганига кўп бўлгани йўқ. Бугунги кунда Д. Алтинбеков каналига 6,5 м/с сув юборилмоқда. Натижада Талапти ва Қўғам овулларидаги экин майдонлари оби ҳаётдан баҳраманд бўлмоқда. 

Эндиликда Қарғали қишлоқ округининг Ўтрор аҳоли манзилидаги экин майдонларига сув етказиб бериш йўлга қўйилади. Сувнинг манзилга етиб бориши қатъий назоратга олинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-02, 03:55 840
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.