26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Савронда янги станция ишга тушди

Саврон туманидаги 16-сонли “Эски Иқон” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси фойдаланишга топширилди. “Бейнеу – Шимкент” магистрал газ қувурининг 1285 чақиримидаги станция Эски Иқон қишлоғидаги 7та аҳоли манзилини газ билан таъминлайди. Станциянинг смета қиймати – 1248,8 млн. тенге, қуввати – соатига 33 000м3, умумий узунлиги – 11,546 чақирим.

Туркистон вилоят энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалик бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Рўза Сариеванинг айтишича, ҳудудни газлаштириш жадал суръатларда олиб борилмоқда.

– “Эски Иқон” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси орқали Саврон туманидаги 7та аҳоли манзили газ билан таъминланди. 55 минг фуқаро “зангори олов”дан баҳраманд бўлди. Энди улар қонунга мувофиқ, газни уйларига ўз ҳисобидан киритиб олишлари керак. Бундан ташқари, Мақтаарал туманидаги газ тақсимлаш станцияси қувватини оширдик. Қазиғурт туманида ҳам бир станция фойдаланишга топширилади. Эл фаровонлиги йўлидаги ишлар давом этади, – деди у.

“Эски Иқон” станцияси орқали Саврон туманидаги Эски Иқон, Чоға, “Қозоғистоннинг 30 йиллиги”, Ўйиқ, Шўқтас, Ибата, Бершинтўбе аҳоли манзиллари табиий газга уланди. Шунингдек, Туркистон шаҳридаги “Hazret Sultan International Airport” ҳам газ билан таъминланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-04, 01:55 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.