26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бўстонлиқ ичимли сув билан таъминланадИ

Сариоғоч тумани ҳокими Мухит Ўтаршиев Жартитўбе қишлоқ округидаги Бўстонлиқ аҳоли манзилида янгидан барпо этилаётган сув минораси ва тортилган қувурларни кўздан кечирди.

Аҳоли манзиллари учун сув масаласи ўта муҳим. Тумандаги қишлоқларнинг 60,2 фоизигина марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланган. Шу сабабли, аҳолини оби-ҳаёт билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Туман раҳбари бугунги кунгача амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, пудратчи ташкилот мутахассисларига иншоот қурилишини сифатли амалга ошириш ва  белгиланган муддатда якунлашни топширди.

Таъкидлаш жоиз, шу кунгача пудратчи корхона – “A. S. ИнвеСтрой” МЧБ томонидан 37 чақирим қувур тортилиб, қудуқлар ва сув сақлаш иншоотлари ўрнатилган. Ишлар якунлангач, 513 абонент, яъни 3956 нафар фуқаро сифатли сув билан таъминланади. Қурилишни жорий йил декабрь ойида якунлаб, иншоотни фойдаланишга топшириш режаланмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-06, 03:24 868
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.